Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Рио де Женейро

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнирига мезбонлик қилувчи 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Рио де Женейро

Харита

Image caption Рио де Женейро - Бразилиянинг иккинчи йирик шаҳри.

1810 йилдан 1960 йилгача мамлакат пойтахти бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Осма йўл "Қандкалла" тоғи билан шаҳарни 1912 йилдан билан боғлаб туради

Гўзал кўринишига иловатан, Рио ўзининг соҳиллари, шаҳар ичи ўрмонларию тарихий бинолари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ҳукумат олган чора-тадбирлар туфайли шаҳар марказида хавфсизлик яхшиланган, бироқ ора-сирада тартибсизликлар юз бериб туради.

Ўғирлик ва қотиллик даражаси ҳамон юқори қолмоқда.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи Erica Ramalho
Image caption Маракана Стадиони 76,935 томошабинга мўлжалланган

Учрашувлар

  • 15 июн, Аргентина – Босня-Ҳерсоговина
  • 18 июн, Испания - Чили
  • 22 июн, Белгия – Россия
  • 25 июн, Эквадор – Франса
  • 28 июн, "В" гуруҳи биринчи ўрин - "G" гуруҳи иккинчи ўрин
  • 04 июл, Чорак финал
  • 13 июл, Финал

Афсонавий стадион 1950 йилда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги финалига мезбонлик қилган.

Ўшанда Уругвай мезбон Бразилияни мағлуб этиб, 200,000 мухлисни лол қолдирганди.

Стадион 2014 йилги Жаҳон Кубоги учун бутунлай қайта таъмирланди.

Бразилияликлар Мараканада бўлиб ўтажак бу галги финал учрашуви омадли якун топишига умид қилишади.

Стадионга таксида етиб бориш қулай, аммо куннинг тиғиз соатларида стадион ёнида жойлашган метродан фойдаланиш тавсия этилади.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Асаи палма дарахтидан олинади

Риода шимолдан келтирилган Асаи ичимлиги машҳурдир.

Ушбу ичимликни сут кукуни, гуарана ва гранола билан қориштириб истеъмол қилиш мумкин.

Аммо уни "фейжоада" (маҳаллий димланган гўшт) билан истеъмол қила кўрманг, асло.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Лапа - тунги ҳаёт маркази

Самба рақсларини томоша қилишни истасангиз, Лапа барларига ташриф буюринг.

"Кариокас" (Рио аҳолиси) қандай вақтичоғлик қилишни яхши билади.

Шанба кунлари ҳип-ҳоп, соул ва "чарме" (Бразилияча мақом) тинглаш учун юзлаб инсон дийжейлар атрофида тўплади.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Соҳил этакларини маҳаллий аҳоли "кангас" деб атайди.

"Қандкалла тоғи" ҳайкалчаларини сотиб олишдан олдин арзон бозорлар, дўконлар ва ҳатто соҳил бўйича сотилувчи "соҳил этаклари" – "кангас"ни эътибордан қочирманг.

Бу юбкалар жуда жуда машҳур бўлиб, турли ранг ва безакларда сотилади: Копабана соҳилидаги сайр, Бразилия байроғи ва албаттаки, Халоскор Исо ҳайкали.

Нақлиёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Копакабана велосипед йўлаклари - тиқилинч автомбил ҳаракатидан ҳимоя воситаси

Риода велосипед кираси йўлга қўйилган.

Мавжуд олтмишта велосипед станцияси соҳил бўйлаб сайр қилишингиз ва тарихий марказларни томоша қилишингиз учун қулай имконият яратган.

Аммо велосипедда Мараканага бора олмайсиз.

Ҳайдовчилар велосипедчиларга ўта қўпол муносабатда бўлишлари мумкин, шунинг учун велосипед йўлакчаларидан чиқмасликни тавсия қиламиз.

Меҳмонхоналар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Риодаги мотелларга жойлашиш учун ҳужжатга эга бўлишингиз зарур

Бразилиядаги мотеллар севишганлар учрашув жойи сифатида танилган.

Бироқ, улардан баъзилари Жаҳон Кубоги баҳонасида меҳмонхоналарга айлантирилган.

Биз нархларнинг арзон бўлишини кафолатлай олмаймиз, аммо тунаш учун жой етарли бўлиши аниқ.