Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Салвадор-де-Баия

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Салвадор

Харита

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Салвадор: Бразилиянинг “Бахт пойтахти”

Салвадор португал мустамлакачиларининг илк пойтахти ва қул савдоси бўйича дунёдаги марказлардан бири бўлган.

Шаҳар аҳолиси асосан африкалик бўлганлардан иборат.

Салвадорда ҳам қашшоқлик ва жиноят содир этиш даражаси баланд.

Бу шаҳар Бразилия жамиятидаги чуқур табақалашувга яққол мисол бўла олади.

Эҳтиёт бўлинг.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Фонте Нова стадиони 56,000 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 13 июн, Испания-Нидерландия ● 16 июн, Олмония-Португалия ● 20 июн, Швейтсария-Франса ● 25 июн, Босня-Ҳерсоговина-Эрон ● 01 июл, "H" гуруҳи 1-ўрин "G" 2-ўрин ● 05 июл, Чорак финал

Шаҳар марказида жойлашган Фонте Нова Аренаси эски стадион ўрнида қурилган.

Маҳаллий "Баҳиа" ва "Виктория" жамоалари ўртасидаги дерби ўйинларига мезбонлик қилувчи бу стадионга Бразилияда энг кўп сондаги футбол мухлислари тўпланишади.

2010 йилда Бразилия тарихидаги энг ёмон ҳалокат ортидан эски стадион бузиб ташланди.

Ўшанда етти нафар инсон ҳалок бўлганди.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Баҳиа таомида Африка таомлари таъсири сезилиб туради

Африка Бразилия емакларининг турли навларини татиб кўргач, ресторан хизматчиларидан "Карне де фумеиро" келтиришни сўранг.

Пиёз ва сирка билан тортиқ этилувчи қовурилган гўштга маҳаллий аҳоли шундай ном берган.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Салвадор тарихий марказида доимо жонли мусиқий дастурларни томоша қилиш мумкин

Бразилиянинг барча шимоли-шарқий ҳудудларида бўлгани сингари Салвадорда ананавий фолклор мусиқаси - "Форро"ни тинглашингиз мумкин.

Сан-Жоао фестивали ҳар йили июн ойида Салвадорнинг тарихий марказида ўтказилади.

Шанба кунлари маҳаллий аҳоли денгиз бўйида жойлашган, 17 асрда қурилган Замонавий Санъат Музейида жазз консертларини томоша қилишади.

Шунингдек, уфқда қуёшнинг ботишини кузатмоқчи бўлсангиз, Салвадорга эртароқ йўл олинг.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Баҳаиа агогоси Салвадор шаҳрининг мусиқий рамзидир

Салвадорда яқинларингизга совға қилмоқчи бўлсангиз, "кокадас" номли кокосли ҳолвалардан сотиб олинг.

Бир татиб кўрсангиз, асло пушаймон бўлмаймиз.

Мусиқий асбоблардан сотиб олишни ҳам унутманг.

Сизга кўпчилик ёйсимон чанг - "беримбау"ни тавсия қилади.

Аммо, сиз замонавийлаштирилиб, бразил мусиқасининг ажралмас қисмига айланган Африка қўнғироғи - "агого"ни олинг.

Жомадонингизга ҳам бемалол сиғади.

Нақлиёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Велосипед йўлаклари – Салвадорда энг хавфсиз йўл

Шаҳарда велосипедни кирага берувчи 40 стансия бор, жумладан Фонте Нова Аренасида.

Бироқ велосипед йўллари асосан денгиз қирғоқларига қурилган. Улар янги келганлар учун шаҳарнинг энг хавфсиз йўли ҳисобланади.

Стадионга бориш учун велосипед ҳайдовчиларини унчалик хуш кўрмайдиган таксичилар хизматидан фойдаланишингизга тўғри келади.

Меҳмонхона

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Португалчада "Шаршара" маъносини берувчи "Качоэира"га биринчи бўлиб, туб аҳоли бўлган қизил танли ҳиндулар ерлашган.

Салвадордаги меҳмонхоналар хизматига яқин-атрофдаги тарихий мажмуаларни кўрсатиш ҳам киради.

Улар ичида Салвадордан бир ярим соат узоқликда жойлашган Качоэира университет шаҳарчаси ҳам бор.

Качоэира ўзининг самба рақси билн (афро-бразил анъанавий рақс тури) билан шуҳрат қозонган.