Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Ресифи

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Ресифи

Кўриниши

Ресифи Бразилия шимоли-шарқидаги энг муҳим штатлардан бири – Пернамбуку пойхатидир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption "Ресифи" португалчада "қоя" деган маънони ангталади

Ресифи ҳам португаллар томонидан колониялаштирилган эса-да, шаҳарни мустамлакачилиик даврида нидерландлар 24 йил давомида идора этганлар.

Бугун бу шаҳар оммавий маданият фестиваллари, технологияси, қадимий бинолари ва кўприклари билан ном чиқарган.

Жиноят содир этиш даражаси ҳам Ресифида юқоридир.

Шаҳар пляжларида акулалардан огоҳлантирувчи плакатларга тез-тез кўзингиз тушади.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Пернамбуко Аренаси 46,154 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 15 июн, Фил Суяги Қирғоғи- Япония ● 20 июн, Италия- Коста Рика ● 23 июн, Хорватия - Мексика ● 26 июн, АҚШ - Олмония ● 29 июн, "D" гуруҳи 1-ўрин - "C" 2-ўрин

Ташландиқ ерда барпо этилган Пернамбуко Аренаси Ресифидан 22 километр узоқликдаги шаҳарча - Сан Лауренко де Матада жойлашган.

Шунинг учун бўлса керак, Ресифидаги футбол жамоалари ушбу стадионга эгалик қилишни исташмаган.

Ресифидаги энг кичик футбол жамоаси "Наутико" Жаҳон Кубогидан кейин стадион эгасига айланади.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Бразилиянинг баъзи нуқталарида чиғаноқдан қилинган таомни "камбағалнинг қисқичбақаси" деб аташади

Ресифида кичик чиғаноқдан қилинган шўрвани – "Калдо де суруру" деб аташади.

Бу шўрва ўзининг хушмазалиги билан машҳур.

Уни барларда совуқ пиво билан бирга тановул қилишади.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption "Форро" рақс турлари минтақадан минтақага қараб фарқ қилади

Июн ойида Sao Joao ("Авлиё Жон") фестивали бўлиб ўтади. Бразилиянинг кўплаб нуқталарида катта шуҳратга эга бу фестивалга фақат Ресифи карнавали рақиблик қила олади.

Фестивал ўзига хослиги шундаки, унда турли ширинликлар инъом этилади ва Ресифига хос ананавий мусиқа ва рақс тури – "Ферро" шаҳарнинг турли нуқталарида жўр бўлиб ижро этилади.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Турли устахоналарда Уста Виталиноникига ўхшаш мум ҳайкалчалар ясашади

Йигирманчи асрнинг энг машҳур ҳайкалтарошларидан бири - Уста Виталино ўзи яратган оддий мум қўғирчоқлар билан Бразилия шимоли-шарқидаги ҳаётни тасвирлаган.

Бундай мум қўғирчоқларни кўплаб усталар ясайди. Пернамбуко штати қишлоқларидан бирида улғайган Уста Виталино болалигидан мум ҳайкалчалар ясаган.

Бугун уста ишини унинг невараси давом эттирмоқда.

Меҳмонхоналар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Бразилия колониал тарихида Олинда бир неча бор қўлдан-қўлга ўтган

Муқобил танлов сифатида Олинда шаҳрида бориш ҳақида ўйлаб кўринг.

Ресифе яқинида жойлашган кичик колониал шаҳар ўзининг эски кўприкларию черковлари билан машҳур.

Баъзи олиндаликлар ўз уйларини кирага беришади.

Кира ҳақи бир кеча учун одатда 25 доллар атрофидадир.