Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Куяба

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Куяба

Харита

Куяба учта жуғрофий минтақа – Амазония, Серрадо ва Пантанал туташган ҳудудда жойлашган:

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Куяба: "Амазоннинг жанубий дарвозаси" ҳисобланади

● Серрадо – Бразилия саваннаси ● Пантанал – дунёдаги энг йирик тропик ботқоқзори ● Амазония – дарёлар туташ баландлик

Жазирамага тайёр бўлинг.

Намгарчилик даражаси Манаус сингари бўлмаса ҳамки, Куябада иссиқлик қишда +37 даражага етиши мумкин.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Пантанал Аренаси 42,968 томошабинга мўлжалланган

Учрашувлар

● 13 июн, Чили – Австралия ● 17 июн, Россия- Жанубий Корея ● 21 июн , Нигерия- Босня-Ҳерсоговина. ● 24 июн, Япония -Колумбия

Стадион 2013 йил октябрига қадар қуриб битказилиши керак эди. Бироқ, қурилиш ишлари олти ой кечикиб тамомланди.

Пантанал Аренаси Бразилиядаги энг қимматбаҳо, аммо яроқсиз стаидонларидан бири сифатида танилган.

Ҳаттоки, Жаҳон Кубогига масъул маҳаллий мулозимлардан бири стадион узоғи билан яна бир неча йил очиқ қолишини айтган.

Шаҳарда транспорт тизими ҳам ўлда-жўлда бўлгани учун стадионга етиб боришни олдиндан режалаштириш тақозо этилади.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Куяба ўзининг балиқ таомлари билан машҳур

"Розидос" деган сўзни эшитган бўлсангиз керак.

Бундай номга соҳиб Бразилия ошхоналарида муштарийларга гўштли таомлар тортилади.

Куябада эса дастурхонингизга гўшт ўрнига дарё балиқлари келтиришади.

Ликёр ичимлигини эса Куябанинг яширин сирларидан десак бўлади.

Шаҳардаги энг машҳур "Мангаба" ликёридан татиб кўринг.

Пушаймон бўлмайсиз.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption "Каунтри" мусиқаси фақат Америкада бор десангиз, хато қиласиз

"Каунтри" мусиқаси фақат Америкада бор десангиз, хато қиласиз Куябадаги маҳаллий мусиқани бразилияликлар "Музика сертанежа" деб аташади.

"Сертанежа" Бразилияда энг оммалашган мусиқа турларидан ҳисобланади.

Уни Америка ва дунёнинг бошқа ўлкаларида "каунтри мусиқаси" деб аташади.

Куябада бир нечта "каунтри" тунги клуби бор.

Уларнинг баъзиларига Бразилияда машҳур хонандалар эгалик қилишади.

"Каунтри" мусиқасини суйганлар ўзларини ўз уйларидагидек ҳис қилишлари аниқ.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Ҳайратланарли овоз чиқарувчи оддий мусиқа асбоби

Минтақага хос мусиқа асбоби "Виола де кочо" деб аталади.

Гитарага ўхшаб кетади.

Ундан чиқадиган овоз эса ҳайратланарли даражада гўзал.

Аммо, "Виола де кочо"ни сотиб олиш ниятида бўлсангиз, юк учун қўшимча пул тўлаш керак бўлмаслигини унутманг.

Меҳмонхоналар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Пантаналга борсангиз, қўшнилардан эҳтиёт бўлинг.

Ҳукумат Куяба яқинидаги Поконе шаҳрида арзон меҳмонхоналар ташкиллаштирган.

Поконе "Пантанал дарвозаси" деб аталади.

Эрта тонгдан Транспантанеира орқали йўлга чиқсангиз, ботқоқзорда тимсоҳлар ва турли қушларга кўзингиз тушиши мумкин.

Омади борлар эса қоплон ва маймунларни ҳам кўришлари мумкин.

Мудҳиш манзара.