Euro 2020: Финал ва ярим финалга Лондон мезбонлик қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи sng

УЕФА якуний сўзини айтди:

Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, футбол бўйича 2020 йилги Оврўпо чемпионатининг тақдирини ҳал қилувчи учрашувлар "Уэмблей" стадионида бўлиб ўтади.

Сўнгги янгилик УЕФА томонидан расман тасдиқланди.

Бундан ташқари, Глазго ва Дублин ҳам уч гуруҳ босқич саралаш беллашувлари ва нимчорак финали учрашувларини ўзларида қабул қилади.

Футбол бўйича 2020 йилги Оврўпо чемпионатига жаъми 13 Оврўпо давлати мезбонлик қилади.

Уларнинг орасида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ҳам бор.

Хабарларга кўра, Санкт-Петербургда чемпионатнинг гуруҳ босқич саралаш беллашувлари ва чорак финал учрашуви бўлиб ўтади.

Россиянинг ўзи эса, 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбони саналади.

Қолган собиқ МДҲ давлатлари орасидан мезбонлик шарафи фақат Озарбайжон пойтахти Бокуга насиб этган, холос.

Боку ҳам Санкт-Петербургга ўхшаб, бир чорак ва уч гуруҳ босқич саралаш учрашувларига мезбон қилади.

УЕФА 2012 йилда футбол бўйича Оврўпо чемпионатини бир ёки икки давлатда эмас, бутун қитъа бўйлаб ўтказишга қарор қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02