Оврўпо футболининг нархлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Оврўпонинг етакчи футбол жамоалари ўйинларини кўриш учун чипталар умуман олганда сўнгги 5 йилда арзонлашган, баъзи жойларда ўйинларга чипта 85%, мавсумий абонементлар эса 40%гача арзонлашган.

Белгиянинг Андерлехти чипталар нархини ана ўша 85% арзонлаштирган.

Энг арзон футбол чипталари қаерда? Буни қуйидаги инфографикамиздан кўришингиз мумкин.

Оврўпонинг етакчи футбол жамоалари ўйинларига энг арзон чипталар

$5.70

Белгиянинг Андерлехт ўйинига чипта нархи

  • $7.98 Спортинг Лиссабон (Португалия)

  • $10.26 Бенфика (Португалия)

  • $11.40 Валенсия (Испания)

  • $11.40 Марсел (Франция)

Бироқ алоҳида чипталару мавсумий абонементлар барибир анча қиммат қолмоқда. Масалан энг яхши жойларга мавсумий абонементларнинг нархи қуйидагича.

Оврўпонинг етакчи футбол жамоалари ўйинларига энг қиммат мавсумий чипталар

$3,227

Пари Сен-Жермен ўйинларига мавсумий абонемент нархи

  • $3,100 Арсенал (Англия)

  • $2,530 Интер Милан (Италия)

  • $2,400 AC Милан (Италия)

  • $1,994 Реал Мадрид (Испания)

Барселонанинг энг арзон мавсумий абонементи Бенфика билан тенг ва $112.82 ташкил қилади.

Англия футбол жамоаларининг тўртта энг йириги Манчестер Сити, Манчестер Юнайтед, Челси ва Арсенал ўз энг арзон чипта-ю мавсумий абонементлар нархини музлатиб қўйишган.

Манчестер Ситининг мавсумий абонементи энг арзон - $460. Арсеналнинг энг арзон абонементи -$1,561.

Футбол жамоаларининг футболкалари ҳам анча-мунча пулга сотилади. Қуйидаги инфографикада етакчи жамоаларнинг футболкалари нархи келтирилган.

Оврўпонинг етакчи футбол жамоалари футболкаларининг энг қиммати

$136.75

Барселона (Испания)

  • $101.42 Наполи (Италия)

  • $98.01 Интер Милан, Рома (Италия)

  • $96.87 Пари Сен-Жермен, Монако, Лил (Франция); Атлетик Билбао (Испания); Бенфика (Португалия); Андерлехт (Белгия)

Getty

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio