"Россия спортчилари мусобақалардан четлатилсин!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Допинг можароларини текшириш бўйича тузилган Жаҳон Аксилдопинг агентлиги (World Anti-Doping Agency - WADA) комиссияси россиялик енгил атлетикачиларни мусобақалардан четлатиш тасвияси билан чиққан.

WADA йўлга қўйган мустақил комиссия Россия спортчилари фирибгарликка қўл ураётганлари ҳақидаги даъволарни текширган.

Бу даъволарда айтилишича, россиялик енгил атлетикачилар тақиқланган допинг моддаларини қабул қилганлар, сўнг натижалари "тоза чиқиши" учун Россия аксилдопинг расмийларига пора берганлар.

Бундай амалиёт Енгил Атлетика Федерациялари Халқаро ассоциацияси - International Association of Athletics Federations(IAAF) томонидан тақиқланган.

9 ноябр куни эълон қилинган WADA ҳисоботида айтилишича, допинг олдини олиш ёки камайтириш йўналишида Енгил Атлетика Федерациялари Халқаро ассоциацияси ва Россияда "мунтазам талабга жавоб бермаслик" мавжудлиги аниқланган.

Ҳисобот россиялик 5 енгил атлетикачи ва ва 5 тренерга умрбод допинг тақиқлови жорий этишни тасвия қилган.

Агар WADA тавсиясини IAAF маъқуллайдиган бўлса, Россия енгил атлетикачилари енгил атлетика ассоциацияси тасарруфида ташкиллаштириладиган Олимпиада Ўйинлари, Жаҳон ва Оврўпо чемпионлиги мусобақаларидан четлатилишлари мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ