Зепп Блаттер: ўлишимга сал қолди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Лавозимидан четлатилган ФИФА президенти Зепп Блаттер айтишича, яқинда саломатлиги ёмонлашган пайтда ўлиб қолишидан қўрққан.

79 ёшли жаноб Блаттерни лавозимидан четлатишгани ортидан ноябр ойида шифохонага тушган.

"Мен қўшиқ куйлаётган фаришталар билан олов ёқаётган иблис ўртасида қолдим. Мен деярли ўлгандим. Бир вақтга келиб танам? "бўлди, етади", деди".

Жаноб Блаттер вакили айтишича, икки ҳафта олдин руҳий сиқилиш оқибатида саломатлиги ёмонлашган ФИФА раҳбари шифохонага ётқизилган.

Сентябр ойида Швейцария прокуратураси жаноб Блаттерга қарши жиноят ишиқўзғатди.

Хабар қилинишича, Зепп Блаттерга нисбатан "ФИФА учун фойдали бўлмаган" шартномани имзолаш ва 2011 йили 2 миллион Швейцария франки миқдорида "асоссиз гонорар" тўлаш айбловлари илгари сурилган.

2 миллион франк УЕФА Президенти Мишел Платинига 9 йил олдинги иши учун берилгани хабар қилинган.

Мишел Платини сўзларига кўра, бу пул "ҳақиқий товон пули" бўлган.

Чунки жаноб Платини жаноб Блаттер раҳбарлиги остида бир неча йил ишлаган ва бу ҳақда 1998 йили оғзаки келишиб олган бўлганлар.

Ушбу айбловлар туфайли жаноб Блаттер ва жаноб Платини 90 кунга ўз лавозимларидан четлатилдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шу кунларда ФИФАнинг коррупция даъволарини текшираётган тергов комиссияси ўз ҳисоботини Арбитраж комиссияси раиси Ганс-Йоахим Эккертга тақдим этган.

Ҳисобот тафсилоти ҳозирча очиқлангани йўқ.

Ушбу иш бўйича тинглов декабр ойи охиригача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида Зепп Блаттер ўзи ва Платинига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни яна бир марта рад этган, Мишел Платинини "ҳалол француз" деб атаган.

"Бизнинг ўртамизда келишув бўлган. Ҳатто ФИФА қоидаларида ҳам контракт ёки ёзма, ёки оғзаки бўлиши мумкин, деган жойи бор. Бу оғзаки, ишчи шартнома бўлган", деб айтган Зепп Блаттер.

RTS телеканалининг жаноб Блаттер билан интервьюси 25 ноябр куни намойиш этилдиши кутилмоқда.

Лавозимидан четлатилганига қарамасдан, Мишел Платини ФИФА президентлигига номзоддир.

ФИФА президентлиги сайлови феврал ойига мўлжалланган.

"Платини ФИФА президентлигига лойиқми", деган саволга Зепп Блаттер шундай жавоб берган:

"Ҳа. Агар у қайтса, сайланади".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ