Россия термаси Риодаги ўйинлардан четлатилиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Россия спорт вазири Виталий Мутко допинг можароси учун узр сўраган

Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бахнинг айтишича, россиялик спортчиларнинг мунтазам допинг истеъмол қилганликлари исботланса, бу муаммони "янги, ларзага солувчи босқичга" кўтаради.

Унинг сўзларига кўра, бу россияликларга қарши молиявий санкциялар, шунингдек, спортчи ва миллий спорт федерацияларининг ўйинлардан четлатилишига олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Россия спорт вазири Виталий Мутко допинг можароси учун узр сўраган, аммо унда давлатнинг аралашуви борлигини рад этганди.

Можаро сабаб россиялик спортчилар шу йил августида Рио-де Жанейрода ўтадиган Олимпиада ўйинларига қўйилмасликлари мумкин.

Британияда чиқадиган Sunday Times рўзномасидаги мақолада жаноб Мутко "Бутунроссия енгил атлетика федерацияси томонидан жиддий хатоларга йўл қўйилгани, шунингдек, спортчи ва мураббийлар аксилдопинг қоидаларини бузганликлари ва бир дақиқалик ғалаба учун спортда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳалол ўйин тамойилларини менсимаганликлари" айтилади.

Айни пайтда ўнлаб россиялик спортчилар давлатнинг кўмагида допинг қабул қилганликларига доир янгидан-янги айбловлар ўртага чиқмоқда.

ХОҚ раҳбарининг айтишича, ушбу айбловлар россия спортида "жиноятчиликнинг мислик кўрилмаган даражасидан" далолат беради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг