Луис ван Гал "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан бўшатилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Луис ван Гал "Манчестер Юнайтед" футбол жамоасининг бош мураббийси лавозимидан бўшатилган

У клуб билан уч йиллик шартнома имзолаган, бироқ орадан икки йил ўтиб ишидан кетган.

64 ёшли Луис ван Гал "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти билан шартномасини муддатидан олдин тугатилиши масласини муҳокама этмоқда.

Бош мураббийлиги давомида у 6,4 миллион фунт ишлаб топган деб кўрилади.

Би-би-сига ўтган ҳафтада маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлиги португалиялик тренер Жозе Моуриньога таклиф этилган.

Жозе Моуриньо ўтган йили декбарида Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийлигидан бўшатилган эди.

Жозе Моуриньонинг "Манчестер Юнайтед" клубига ўтиши бўйича музокаралар бораётгани ҳақидаги хабарлар шу йил январида тарқалган, аммо клуб бу хабарларни тасдиқламаган эди.

53 ёшли таниқли португалиялик тренер Моуриньо "Челси"нинг Англия чемпионатидаги 16 ўйиндан тўққизтасида мағлубиятга учрагани ва жамоа ўзининг спорт формасини йўқотгани можаросидан кейин бош мураббийликдан кетишга мажбур бўлган эди.

"Манчестер Юнайтед" клуби эса ушбу мавсумда Англия чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига чиқа олмади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ