umida ahmedova
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Аёл президент бўлишига менинг кўзим етмайди"

Буюк Британия сиёсий тарихида иккинчи аёл бош вазир лавозимига киришди.

Тереза Мей консерваторлар партияси томонидан ушбу юқори лавозимга эришиб, биринчи навбатда ҳукумат таркибини ўзгартирди.

Олмонияда Ангела Меркел бир неча йилдирки мамлакатни бошқариб келяпти. АҚШда эса Ҳиллари Клинтон яқин келажакда мамлакатнинг биринчи аёл давлат раҳбарига айланииши мумкин.

Энг қудратли давлатларни аёллар бошқаришлари дунёга нима олиб келиши, мамлакатга нима бериши мумкин?

Ўзбекистонлик таниқли фотограф ва ҳужжатли филм устаси Умида Аҳмедовага кўра, аёл раҳбарнинг хусусиятларидан бири -"нозик томонларни" кўриб, қўлайлик шароитларини яратиб беришга ҳаракат қилишдадир.

"Эркаклар эътибор бермасликлари мумкин,"- деб ўйлайди Умида Аҳмедова.

Тереза Мей Бош вазир бўлгани хақидаги хабарни эшитгач, Россия Президенти Путиннинг матбуот котиби, Россияда ҳам аёл киши президент лавозимига эришиши мумкин, дея айтган.

Бироқ Умида Аҳмедовга кўра, Россия бундай ғояга "нисбатан тайёр бўлиши мумкин". Мисол учун, ўтмишда "Галина Старовойтова деган кучли сиёсатчи бор эди".

Лекин бугунги кунда Думада унга ўхшаган кучли аёл депутатлар йўқ, деган фикрни айтади Умида Аҳмедова.

"Ҳозирги Россия Думасида ўтирган аёллар - келгандан кўра, келмагани яхши".

Бундан олдин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг келгуси раҳбарларидан бири аёл бўлиши мумкинлигини айтди.

Марказий Осие давлатлари аёл раҳбарга қанчалик тайёр?

"Марказий Осиё мамлакатларида аёл кишининг ғалаба қилиб президент бўлишига менинг кўзим етмайди,"- деб жавоб беради ижодкор.

Умида Аҳмедова марказий осиёликлар аёл раҳбарни "ҳазм" қилишга тайёр бўлишларига ишонмайди.

"Бунга эришиш учун жамиятда гендерлар орасида тенг-ҳуқуқлиликка эришиш керак. Бунга Оврўпода юз йил мобайнида эришишган. ..Ғарб аёллари ўз ҳуқуқлари учун курашиб келганлар,"- дейди Умида Аҳмедова.

Шу билан бирга ғарб жамиятида одамларнинг онгида катта ўзгаришлар рўй берган, деб таъкидлайди у.

"Бу ишни аёл қилолмайди, фақат эркак киши қилиши мумкин " деган тушанчалар секин-секин чегарадан чиқиб кетган", - деб хулоса чиқаради Умида Аҳмедова.

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади.

Аёлларнинг ўзбек жамиятида муносиб ўрин эгаллаши борасида кейинги пайтда кўп ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар янграйди ва уларнинг ислоҳотларда фаол қатнашаётганлари борасида олий минбарларда такроран айтилади.

Бироқ, Умида Аҳмедованинг ўйлашича, "аёл ўзи бир нарсага эришмоқчи бўлса, уни эркаклар орасида амалга ошириш жуда ҳам қийин."

Аёлнинг "режасига эришиш учун жуда ҳам кучли ва иродаси кучли бўлиши керак".

Ўзбекистонлик рассомга кўра, агар жамиятда муаммо бўлса, биринчи навбатда заиф томон азобланади, бу - болалар, аёллар, қариялар.

"Аёлларимиз ўта меҳнаткаш, уларни қўллаб қуватлаш керак.

"Мен бари бир биринчи ўринда бизнинг аёллар томонида бўламан,"- деб хулоса қилади Умида Аҳмедова.

Ўзбекистонлик таниқли фотограф ва ҳужжатли филм устаси Умида Аҳмедова билан суҳбат.

Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Одноклассники - BBC UZBEK муштарийларининг фикрлари (Изоҳларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда)

Оловиддин ибн Ишонқулга кўра, Ўрта осиё мамлакатларига аёллар (раҳбар) бўлиш учун Ҳиллари хонимдай бўлиши керак.

Унга жавобан umar muslim, Аёл кишини ўзига раҳбар қилган қавм нажот топмайди чунки аёл хис туйғуга берилган бўлади Аёл киши бошлик бўлиш учун ярамайди, деб ёзган.

M I R A исмли мухлисамиз,

Kim bulsa ham siyosatda tengsiz bulsin деган фикрни қолдирган.

Sobirjon nuriddinov қўйидаги фикрни изҳор этади: Ayallar oshhonaga rahbar bolgani yahshi.

Faqat Xolislik исмли мухлисимиз, Хааа аёл босаям розимиз анау...кетса бас, деган.

Abdurashid "Дунёни куни аёлларга коларканда. аёл сиёсат билан шугуланиш урнига уз давомчилари хакида уйлаш керак. Сиёсатни эркаклар уз эплайди", дея муносабат билдирган.

БОБОЖОН ОТАЖОН-УГЛИ га кўра, «Германия канцлери Ангела Меркел ёмонми. Германия ривожланган ва ривожланаётган тинч мамлакатлардан бири-ку! Каерда аёл рахбар борми уша юрт тинч. Хиндистонда хам бир вактлар аёл бошкарарди. Агар АКШда Хиллари ғалаба қилса ёмон бўлмайди."

"Ayol kishi ko'nglchan bo'ladi", деб бошлайди Ozorsiz Keliwgan Yigit)))))))))) исмли мухлисимиз, "O'zbekistonga ayol prezident kelishi qimmatga tushadi , prezident bo'lgucha o'zbek tilini o'rgansin" , деган фикрни қолдирган.

Захид Усманов эса "Ким бўлса ўз халқи учун ишласа бўлдида",- дея хулоса ясаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.