Қашқадарёни Бухоро билан боғлайдиган кўприк қулаган

Аму Бухоро каналидаги кўприк Фото муаллифлик ҳуқуқи Водители Ташкента

Интернет ижтимоий тармоқларида пайдо бўлган хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятини Бухоро вилояти билан боғлайдиган "Аму-Бухоро канали" устида қурилган кўприкнинг бир қисми бузилиб тушган.

Интернетда тарқалган фотосуратда сув ичида ётган оғир юк ташиш автомобилини кўриш мумкин.

Ўзбекистон йўлларининг аҳволи ва назорати учун масъул "Ўзавтойўл" компанияси расмийлари ҳодисани тасдиқлаганлар.

Талофатлар борасида расмийлар маълумот берганлари йўқ.

"Ўзавтойўл" ширкатидан билдиришларича, "Аму-Бухоро" канали устига ушбу кўприк 1961 йили қурилган бўлган.

Беш қисмдан иборат кўприкнинг магистрал йўлга уланган бешинчи қисми, кўприк четидаги тўсиқлари қулаган.

Кўприк бузилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

Бу йўл Бухоронинг Қоровулбозорини вилоят маркази билан улайди.

Кўприк давлатлатлараро "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейну" А380 трассасининг 185-километрида жойлашган.

Расмийлар кўприкдан енгил автомобиллар ўтишда давом этаётганини, юк автомобиллари 25 километрлик айланма йўлдан ўтишларига тўғри келаётганини айтганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.