Уч ўзбекистонлик жинсий зўравонликда қамалган

Россиянинг Ставропол маҳкамаси Ўзбекистоннинг уч фақаросини "16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш" ва "ўлдириш таҳдиди билан жинсий зўрлаш" моддалари бўйича айбдор деб топиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этган.

Тергов ва маҳкама жараёнлари давомида судланганлардан бири Маткаримов исмли шахс 14 ёшли қизчага уйланиш ваъдасини бериб, унинг вояга етмаганлиги била туриб, жинсий муносабатда бўлгани исботлангани айтилади.

Россия оммавий ахборот воситаларининг маҳкама маълумотларига таяниб ёзишича, Маткаримовнинг яна икки шериги Позилов ва Абдуллаев ҳам спиртли ичимлик таъсирида қизчани ўлдириш билан қўрқитиб, уни жинсий зўрлаганлар.

Ставропол туман маҳкамаси ҳар уч судланувчини содир бўлган воқеада айбдор деб топиб, Маткаримовни 8,5 йилга, Позилов ва Абдуллаевни 8 йилга озодликдан маҳрум этиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташлари тўғрисида ҳукм чиқаргани хабар қилинади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.