Олий ўқув юртларига рекорд даражада ҳужжат топширилган

Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш ниҳоясига етган.

Давлат Тест маркази маълумотларига кўра, бу йилги абитуриентлар сони 660 мингдан ортиқ бўлиб, ўтган йилга нисбатан 100 мингдан кўпдир.

Энг кўп ҳужжат Термез Давлат университетига бўлиб, 37 минг 676 киши ҳужжат топширган.

Абитуриентлар сони бўйича Қарши Давлат университети иккинчи ўринда- 26 332, Андижон Давлат университетига 25 991 абитуриент ҳужжатлари қабул қилинган.

Айни пайтда пойтахтдаги олий ўқув юртлари орасида Тошкент Давлат педагогика университетига энг кўп, 14 минг 363 абитуриент топширган.

Республикада ўтган ойда очилган янги Ўзбек тили ва адабиёти университетига 300 ўринга 5031 ҳужжат рўйхатга олинган.

Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртлари президент тасдиқлаган квотага асосан бакалаврлик учун 57 минг 907 талаба қабул қилади. 2015 йилда 550 минг 291 абитуриент ҳужжат топширган эди.

Ўзбекистонда тест синовлари 1 августда бўлиб ўтади. Натижалар эса 15 августдан бошлаб эълон қилинади.

Ҳар йили тест арафасида Ўзбекистон ёшларининг тест синовларини топшириш учун барча қулай шарт-шароитлар яратилгани ва билими бор йигит-қизлар албатта ўзи хоҳлаган олийгоҳ факултетига ҳеч қандай тўсқинликсиз кириши таъкидланади.

Бироқ кузатувчиларга кўра, тест синовларининг адолатли ўтиши ва назоратнинг қаттиқроқ бўлиши айтилса-да, тизимнинг коррупция ботқоғига ботиши ортидан ушбу ваъдаларни бажариш бу йил ҳам осон бўлмаса керак.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.