Ўзбекистонда инфляция даражаси қанча?

Фото муаллифлик ҳуқуқи livejournal.com

Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси хисоботида келтирилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,5 фоизни ташкил этган.

Агар чиндан ҳам шундай бўлса бу жуда яхши кўрсаткич. Аммо, амалда бу кўрсаткич неча фоизни ташкил этади?

Бу савол ўзбекистонликлар томонидан муҳокама қилинган. Улар вазирлик малумотларига ишонч бермай, бу рақамлар "эртаклар оламидан" олинган деб ҳисоблашмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social networks

Лекин масаланинг позитив томони бу ҳақда хабар борлигида. Илгари, бундай ҳисоботларда инфляция кутилган миқдорлардан ошмади, деб айтиб қўйиларди холос.

"Новости Узбекистана" гуруҳи фойдаланувчилари иқтисодчиларимизга, бу чўпчакни бошқа жойда айтиш керак эканлигини тавсия қилишган.

"Қандай ғаройиб эртак!" дейди Дмитрий Игоревич Симорон.

Davron Akhmedkhodjaevга кўра, " Эртаклар олами кўрсатувининг навбатдаги сонику)))".

Ravil Vahidov такидлашича, дори-дармон нархлари 30 фоизга ошган: "Дори-дармонлар чамаси 30 фоизга ошгани аниқ, лекин бу муҳимас шекилли."

"Ҳисоб-китобни қандай қилишар экан, аҳир нархлар йилига нақд икки маротаба оширилса(((," дейди SH Kuryazova.

"Жаҳонда энг зўр қулоқларга лағмон илувчилари бу Ўзбек иқтисодчиларидир!" дейди Илья Николаев.

Фойдаланувчи Саид Зарипов эса: "Рақамларга эмас, ўз кучингизга ишонинглар," дея одамларни фақатгина ўзларига ишонишга чорлайди.

Haet Soljev "Ахлатхонага улоқтиринглар бундай ҳисоботни, қанақа 2,5%, ярим йил олдин қозоқ уни (1 қоп, 50 кг назарда тутилган) 90,000 сўм турар эди, ҳозир 127,000 сом, шу 2,5 фоизми? Менимча 40 фоиздан ҳам ошиқроқ" деб эътироз билдирган.

Аммо, Надежда Громова барчани инфляцияга эътибор бермай ҳаётдан завқ олишга чақирган: "Нима фарқи бор инфляция даражисининг қанчалиги, ҳар бир кунингиз учун қувнаб яшайверинглар."

Айрим иштрокчилар малумот беришда ҳатолик бор деб гумон қилишган.

"Бу 25% деганими ёки мен адашяпманми?" деган Diyor Odiljanov.

Александр Хруслов ҳам шундай фикрда: "2,5 баровар бўлса керак, у ерда босма хатолик борга ўхшайди."

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.