Ўзбекистон фуқаролигини олиш ҳам, ундан кечиш ҳам машаққат
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон фуқаролигидан кечиш машаққатлари

Кўп йиллардан бери хориж давлатларида яшаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари охирги йилларда биометрик паспорт олиш йўлидаги кўплаб муаммолар ва бу жараённинг жуда узоқ вақт олиши ҳақида айтадилар.

Айни вақтда ўзбекистонлик фуқароликдан воз кечишга қарор берган вақтда ҳам бу жараён ундан-да узоқроқ вақт олишини қайд қиладилар.

Биз Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечишнинг қонуний жиҳатлари ва нима учун бу қадар узоқ ва машаққатли жараёнга айлангани сабаблари ҳақида шарҳловчи ва ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов билан суҳбатлашдик.

Унинг айтишича, "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонунда айтилишича, фуқароликдан фақатгина бу борада расман ариза топширилиб, президентнинг шахсан имзолаган буйруғи асосидагина чиқарилади.

Лекин фуқароликдан чиқиш учун дастлаб хориждаги Ўзбекистон Консуллиги орқали доимий яшаш рухсатини олиш керак бўлади. Бу жараёнинг ўзи эса ўртача олти ой вақт талаб қилади.

Шундан сўнг фуқароликдан воз кечиш учун ариза берилса, қонунда бу жараён 1-2 йил вақт олиши айтилган бўлса ҳам, баъзан 7-8 йилга чўзилаётгани ҳолатлари кузатилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.