Ўзбекистонда ароқ радди бало...ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media
Image caption Ҳимоя

Худога шукр, ўткан ҳафта маҳалланинг профилактика инспектори менга нисбатан "Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича қарор" чиқариб 390 720 сўм жарима ёзди. Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 223-моддаси 1- қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганим учун экан, ё тавба.

Нима эмиш, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмасдан юрган эмишман, бомж деяверинг. Ўзим пулга зорман, ишсиз, буларнинг қилиғини қаранг. Феодал даврларда ҳукуматлар доим халқнинг қонини ичишган экан, қонхўрлар.

Ҳозирги даврда ундай эмас, қон ичишмайди, нари борса ароқ ичишади, Худога шукр.

Ўткан куни хусусий тадбиркор дўстимнинг офисига боргандим, 390 минг қарз сўрайман деб, намозхон одам. Шкафида Тошкентда ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо "Ягона" номли ароқ турибди. "Тинчликми?"- дедим. "Тинчлик бўлсин деб , шу турқи қурсинни қўйибман. Милса келиб офисда намоз ўқияпсан деб туҳмат қилиши мумкин. Ишхонамда ҳеч ким намоз ўқимайди, ўқигани ҳам қўймайман. Нотинч замонда ароқ- радди бало экан!"

Қизиқ, 15 асрда бунинг акси бўлган, шекилли. Тасаввур қилинг, бўзахўр дурадгорнинг ишхонасига миршаблар бостириб кириб бўза излай бошлайди, пора ундирамиз деб. Қарашса, токчада Қуръони Карим турибди. Бўзанинг ҳиди ҳам чиқмайди. Айёр бўзахўр дурадгор кўза тўла бўзани ерга кўмиб қўйган бўлади-да.

Мўмин дўстимдан 390 минг сўрагандим, 400 минг сўм берди, " Қайтараман"-дедим. Кафега кирдим. Ортиқча 10 минг сўмга бўзахўрлик қиламан, харҳолда, ароқ- радди бало экан. Бурчакдаги столда мени жаримага тортган ўша милсанинг шериги ва менга ўхшаган қишлоқдан келган иккита "бомж"лар ўтирибди, афтидан Тошкентлик эмасди улар. Нега ўтиришгани сабабини ёзмайман, албатта.

Аммо Ўзбекистон спиртли ичимлик истеъмол қилиш бўйича нима сабабдан пешқадам мамлакатдан бирига айланганини тушуниб етгандай бўляпман..

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар