"Диплом чўнтакда, аммо иш йўқ..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи uza.uz
Image caption Талабалар

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун тест синови бўлиб ўтган.

Давлат тест марказига кўра, бу йилги абитуриентлар сони 660 000 дан кўпроқ бўлган.

Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 100 000 га ошиб тушган.

Би-би-си Ўзбекистондаги муштарийларидан айни ҳолат нималардан дарак бераётгани, мамлакатда олий ўқув юртлари етарлими деб сўраган эдик.

Facebook да анчайин қўполлик билан изоҳ қолдирган Nadir Khalilovнинг ёзишича, "институтга кирмаганлар ҳам калласини ишлатиб ишлаб юрибди, Худога шукр ойлигим яхши".

Унга жавобан Odilbek Urmonov : "агар сан ўзингни шунчалик уддабурон йигитман десанг, оилангни олиб бир қишлоққа чиққинда, бир икки қишни ўтказгин, ўшандан кейин фикрингни биров эшитади".

Шунингдек, Odilbek Urmonov фикрича, мамлакатда олий ўқув юртлари керадиган ортиқча, фақат таълим сифати ёмонлашиб бормоқда экан.

Shaxzoda Rasulova: Ўқув юртлари етарли!!! шу факат хамма ўзини вилоятига топширса...

Shahriyor Samadov: Ўқиш майли, иш йўқ! Диплом билан Россияга кетвориб, Каримовнинг "дангасаси" миллионлаб десак бўлади. Ҳукуматнинг иши йўқ, халқ билан, ёшлар билан...

Xamida Xasanova : Ҳукумат яна нима қилиб бериши керак? Одам ўзи ҳаракат қилса ҳаммаси бўлади. Дангасалар ётволиб иш йўқ, пул йўқ деб ётади, охирида ҳукумат, Каримов айбдор. Оллоҳга шукр қилсаларингчи...Омадсизлар ўз омадсизлигига халқ, ҳукуматни айбдор қилади.

Jahongir Safaeyv эса абитируентларнинг кўпайганини "ўқишга бўлган талаб кучайганидан" дарак деб билишини ёзган.

Munisa Mannonovnaга кўра, "...ёки аҳоли сони кўпайган"...

Дипломи борларга иш ўринлари етарлими?

Яна бир мавзумиз олий ўқув юртларини тугатган ёшларга иш ўринлари етарли ёки йўқми деган саволга жам бўлган эди.

Ўз мутахассислиги билан иш тополмаган ёшлар нима қилишади?

Россияга дипломи билан кетаётганлар, уларнинг тақдири қандай?

Мастура Нурматова : Бутун дунёда шу муаммо укишни битириб иш топилмаслиги нима киларди бошка иш топади.

Shoxobiddin Xasanov: Мен олий маълумотлиман, иш қидириб борсак, ўрта-махсус дипломлиларни олишади, бизни эмас. Ўзидан қўрқишади...

Фахриддин Соли: Агар хақиқий мутахасис бўлса иш топади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар