“Бизда ишчи кучи жуда кўп, иш йўқ”
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

“Бизда ишчи кучи жуда кўп, иш йўқ”

Ўзбекистон Давлат Тест маркази маълумотларига кўра, жорий йил олий ўқув юртларига ҳужжатларни топширганларнинг сони 660 мингдан ошган.

Бу олий таълим олиш истагида бўлган ёшлар сони ўтган йилга қараганда 100 мингдан ортиқ эканини англатади.

Фарғоналик фаол Баҳодир Элибоевнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда чет эл университетлари дипломларини тасдиқлаш энг катта муаммо бўлиб турибди.

Қўшни мамлакатларда ўқийдиган ўзбекистонлик ёшлар таҳсилни тугатиб қайтгач, дипломларини нотариус тасдиғидан ўтказишда кўпгина қийинчиликларга дуч келадилар.

"Шунинг учун, улар Ўзбекистондаги олийгоҳларга топширишни маъқул кўришяпти",- дейди Баҳодир Элибоев.

"Айни муаммо минглаб абитуриентларни ўз ватанида ўқишга ундамоқда", - қўшимча қилади у.

Ўзбекистон бўйлаб олийгоҳларни тугатган ёшларга иш ўринлари етарлими? Ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаган ёшлар олдида қандай танлов бор?

Фаол муаммога ечим сифатида олий ўқув юртлари қошида иш билан таъминловчи муассасаларни ташкил қилиш кераклигини айтади.

"Ўтмишда ТашМИ ва САМПИ ларга бориб, одамлар даволаниб келишарди", дейди у.

Фарғоналик журналист ва фаол Баҳодир Элибоев билан суҳбатни тингланг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.