Озодлик радиоси мухбирининг укаси қамалган

Озодлик радиоси веб саҳифаси Фото муаллифлик ҳуқуқи Radio Liberty
Image caption Озодлик радиоси веб саҳифаси

Ўзбекистонда суд Озодлик радиоси мухбирининг укаси Азиз Юсуповни гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларда айблаб 8 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Озодликнинг хабар қилишича, Азиз Юсуповни суд жараёнида ҳимоя қилиш учун адвокат Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан тайинланган.

Юсуповнинг оиласига кўра, адвокат айбланувчини ўзи қилмаган жиноятларга иқрор бўлишга мажбурлаган.

Бир кунлик маҳкама давомида Азиз Юсуповга қўйилган айбни тасдиқловчи бирор исбот-далил тақдим этилмаган.

"Бу ҳаракат Ўзбекистон ҳукуматининг Озодлик журналистларини эркин ахборот тарқатаëтгани учун қўрқитиш уринишининг янги ифодасидир. Биз мухбирларимиз овозини ўчириш учун қилинаëтган бундай уринишларни кескин қоралаймиз", - дейилади Озодлик радиоси президенти Томас Кент 3 август куни эълон қилган баëнотда.

Озодлик хабар қилишича, Юсупов жаноблари тергов давомида ўзига қарши қўйилган айбловлар бир неча марта ўзгартирилгани ва бундан мақсад унга қарши оғирроқ жазо тайинлаш бўлганини айтган.

Юсупов аввал ҳам, 2013 йил март ойида Миллий Хавфсизлик Хизмати нишонига айлангани айтилади.

Озодлик радиосига кўра, унда хавфсизлик агентлари унинг акасининг Озодлик радиосига ишлаши ва унинг ўзи радиога берган интервьюларини рўкач қилиб, унинг ҳужжатлари ва компьютерини мусодара қилган.

Озодлик радиоси билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати ўтган бир неча ой давомида Озодлик радиоси ходимларининг қариндошларини сўроқ қилган.

Ўзбекистонда сиёсий фаоллар ва танқидчиларга қарши наркотикларга боғлиқ айбловлар илгари сурилиши одатий ҳолдир. 2008 йилда нукуслик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов гиёҳванд моддаларни ташишда айбланиб 10 йилга қамалганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.