СЎЗ СИЗГА: 'Боласини пулга киргизган айбдор'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik.uz

Ўзбекистон олий таълим тизимидаги муаммолар ҳақида сўз юритсангиз, бу борада беҳисоб факт ва омилларни келтирувчиларни топиш қийин эмас.

Куни-кеча мамлакат бўйлаб ўтказилган тест синовлари мобайнида ҳам коррупциядан тортиб, таниш-билишчиликкача бўлган "нуқcон"лар яна бир бор кўзга ташланди.

Лекин, келинг, муаммолар ва уларни келтириб чиқарган омиллар эмас, ечимлар ҳақида фикр юритайлик.

Олий таълим тизими ислоҳотлари учун энг аввало қандай чораларни амалга ошириш керак, деб ўйлайсиз?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anons.uz

Ўзбекистон шароитида яқин келажакда олий таълим тизимида кенг тарқалгани айтилган муаммоларни ҳал қилиш имконли, деб ўйлайсизми?

Сизда имконият бўлса, таълим тизимини қандай ислоҳ қилган бўлардингиз?- деган саволларимиз Фейсбук ва Однокласникида қизғин баҳс қилинди.

(Изоҳларнинг баъзиси таҳрирсиз)

Фейсбук фойдаланувчиси Севара Суннатова Бутун тест жараёнининг қоидаларини ўзида мужассамлаштирган қоида илиб қўйилиши керак, деб ёзади. "Аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар кўпчилиги тест ўтказилиш жараёнини билишмайди, қайси расмий ишни қачон қилишни, тестни ишлаш вақтини қачондан белгилашни, энг муҳими 20 мин бўяш учун вақт берилишини, кўп институтларда охиргиси сабаб 2,3,4 йил қийинчиликлар билан тайёрланган ва бир неча йил йиқилган абитуриентларнинг нақ бир йил умри куйиб кетаяпти, яъни ҳеч қандай қайта имконият берилмайди. Катта ислоҳотлар мана шундай кичик ва муҳим муаммоларни бартараф этишдан бошланади!-дейди у.

Бир неча киши муаммога тест синовларини сабаб қилиб келтирган.

Aziz Yusupovich "тест тизими талабаларни дангаса қилиб қўймоқда. Хозирда айрим абутуриентлар имтиҳонга кириб, билими бўлмаса ҳам кирсам-кирдим кирмасам пешона деб таваккал белгилаб чиқаяпти. Агар кириб қолсачи ? Кирса кейин ўқирмикан?" деса

Elmira Mirzaxmatova " тестга барҳам беришдан бошлаш керак ҳар бир абутурент билан ўқитувчилар юзма-юз гаплаша олмайди, воҳлиги йетмиди. Кириш имтиҳонларини ёзма тарзда олиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлиман сабаби тест имтиҳонларидаги бланкани нотўғри бўяб қўйса кампютер уни нотўғри жавоб деб қабул қилади тўғри бўлса ҳам", деган фикрда.

Махбуба Хамраева: Ҳар битта абитуриент юзма юз жавоб бериш керак саволларга.

Мexmet Chelebey "Testni yuq qilish kerak!"-дейди.

Фахриддин Соли Олий таълим тизимидаги барча порахўрларни ишдан бўшатиш керак. Хусусий институтлар очиш керак, деб таклиф беради.

Икром Балтаевга кўра, "Укишга киргандан кейин пора олмасдае имтихонлардан утиб куришсинчи ушанда билими йук одим укишга бекордан бекор вактини кетказиб киришга хам харакат килишмайди!".

Mekhriddin Saidov: Копла ақиллелик қилади порани йўқотиш керак тозалаш керак деб ўзини ўшанинг ўрнига обориб қўйса миллионларни кўргандан кейин айтганлари эсидан чиқиб қолади.

Elyorbek Hasanov айтишича, коррупция аввалгидан кўра анча камайган, экан.

"Ундан кура умуман янги усул ойлаб топиш керак деб ойлайман чунки пора бераман деса хохлаган пайти хохлаган юлини қилади оғзаки имтиҳон қилса имтиҳондан олдин гаплашмайди деб ким кафолат беради ундан кура давлат имтиҳонларини хохлаган пайтда топширишга имкон берилиши керак. Кейин саволлар тарқатилиб, ишлаш учун вақт берилиши- худди ҳозирги системадек фақат тест жавобларини титулга абитуриент эмас компютер белгилаши керак. Унинг учун хонани шундай жиҳозлаш керак : кашфиётчиларимиз шундай планшет ўйлаб чиқариши керакки, у ҳеч қандай функция бажармасин, фақат тест титулини худди сканердек планшетга жойлаб вариантларни белгилсин. Бунинг учун давлат унча куп пул ажратиши шарт эмас. Чунки имтиҳон хохлаган пайт утказилса ҳар бир институт учун купи билан 100 дона планшет керак ва назоратчи сифатида уқитувчи эмас комрютер камералар қуйилиса мақсадга мувофиқ буларди", деган фикрда Yulduz Boymatova.

Одноклассникидаги Bекнинг кузатишича, ПАРАВОЗ, КУЁНЛАР, ЧАЙКОВЧИЛАРНИ деб бал кутарилмоқда. "БИРОВЛАРНИ УРНИГА КИРАДИГАН ПАРАВОЗЛАР, ТАШКАРИДА ТУРГАН ЧАЙКОВЧИЛАРГА ВАРИНТЛАРНИ ЧИКАРИБ БЕРУВЧИ ва ДЕРАЗАДАН ВАРИАНТЛАРНИ УЛОКТИРУВЧИ "КУЁН"-НОМИГА ХУЖЖАТ ТОПШИРУВЧИЛАРНИ , олдини олиб хар томонлама чоро тадбирларини куриб чикилса яхши буларди. ПАРАВОЗ КУЁНЛАР ЧАЙКОВЧИЛАРНИ деб бал кутарилиб кетяпти, шуларни олдини олса юртимизда билимдон кадрлар купаяди".

Uzbek Uzigabek: Мен шуни айтмоқчиманки, хеч қайси олий ўқув юртларига кириш пулли деб ёзиб қўйган йўқ. Пул кўтариб бориб ўзлари бергани одам излаяпдида яна айбни бошқаларга ағдаряпди. Биз одамларни ўзимиз енгил ҳаётга ўрганиб қолдик. Буни қаранг турмуш қурмоқчи бўлган йигит ва қиз поликлиникага бориб ўзини текширтириш ўрнига кимларнидир излаб топиб пул беряпди. Энди айб яна духтирларда. Инсон сен ким билан турмуш қуряпсан унинг соғлиги қанақа қизиқ. Тўғрими?

Akbar Juraevнинг фикрича, муаммо бор, лекин кенг кўламли эмас. "Ўқишга киришни АҚШдагидек осон қилиб қўйиш керак. мактабни битираётганда хохлаган ўқув юртига имтихон топширишади. Лекин битириб чиқиб диплом олиш қийин. Бизда эса тескариси бир амаллаб кириб олишадиде тўрт йил ўзини хам, ўқув юртини ахмоқ қилиб, ота- онасини маблағини, умрини хам бекорга совуриб қандайдир йўллар билан дипломни олиб олишади. Диплом эса сандиқми бир четида ётади. У эса таксичилик қилади".

"Арпа уни баҳона. Пичокни олдин узингга ур, оғримаса бировга ур, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Олийгоҳга кираётганда кандай йул тутган бўлса, охиригача ўша йўл билан кетади. Олийгоҳда олган билимини тўлиқ тушунмаган, ишлаш жараёнида хам билими пастлиги билинади, қоқинади. Ота-она боласини билими пастлигини тушунгани учун ҳам пул бергани одам қидиради. Бу соҳада кимнидир айбдор дейишдан олдин, боласини пулга ўқишга киргизаман дейдиган ота-она биринчи навбатда айбдорлигиниям тан олиш керак. Боласини билими етмаслигини билган ота-она пулга ўқишга киргизаман деганда, боласини жамиятга билимсизлигидан фойдасидан кўра зарари кўп тегади. Буни ота-она ҳар томонлама ҳис қилиши керак", дейди Заҳро Қўлдошева.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали
  • боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.