“Ўзбекистонда ҳеч ким очдан ўлаётгани йўқ”, аммо...

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Нон

Ўзбек матбуотининг хабар қилишича, БМТнинг Озиқ-овқат дастури Ўзбекистонни жорий йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Мингйиллик режасини бажарган 14 давлат қаторида тақдирлаган.

Бу ҳақда Римда ўтган анжуманда эълон қилинган.

БМТ ҳисоботига кўра, охирги 14 йилда Ўзбекистонда тўйиб овқат емайдиганлар сони 3,6 миллиондан 1,7 миллион кишига камайган.

WorldHunger report маълумотича, Ўзбекистонда 1,6 миллион одам очликдан азият чекади.

Очлик муаммосини ўрганган Би-би-си манбаъларининг айтишича, ўтган ой Тошкентнинг Чилонзор туман милицияси 12 нафар фуқарони озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини ўғирлашга урингани учун ҳибсга олган.

Уларга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.

Ҳибсга олинганларнинг 3 нафари аёл, 2 нафари ўсмир, қолганлар эса нафақа ёшидагилар бўлиб, ҳаммаси ишсиз.

Ўғирликка уриниш ҳолатларининг очлик муаммоси билан қанчалик боғлиқлиги номаълум.

Аввалроқ Президент Ислом Каримов Ўзбекистонда "ҳеч ким очидан ўлмаётгани"ни айтган эди.

BBCUZBEK ўзининг ижтимоий тармоқларида муштарийларидан Ўзбекистонда очлик ҳолатлари бор-йўқлиги, сабаблари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳақида сўраган эди.

BBCUZBEK Facebook

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда -таҳ.)

Iroda Mardieva: Олма пиш огзимга туш,,деб жонини койитмай юрган дангаса ахмоклар оч колганидан угрилик киладиган…

Шахноза Гуломова: Четда киладиган ишини 10 дан бирини узини юртида кисаям оч колмеди

Abduqodir Nabiev: Ҳақиқатдан ҳам оч қолган одам Тошкентнинг истаган кўчасига кирсин, дарахтлар тўла мева, ноз неъматлар...Истаган бозорга кириб қорним оч деса истаган сотувчи бир ҳовуч егулик беради. Истаган нонвойхонага кириб бир дона нон сўрасин беминнат беради. Крандан тушадиган сувимиз ҳам ичиш учун яроқли. Аллоҳга шукрки, халқимиз саховатлидир! Яна билмадим.

Gulshan Karaeva: "Зато тинчмизку" дейдиганлар нега куринмайди?

Фахриддин Соли: Оч қомиди, пули қолмаса масжидни олдига келиб турса номозхонлар хайри садақа қилишади. Ёки имом хатибнинг олдига кириб ёрдам сўраса йиғилган пуллардан беради. Чунки масжидга тушган хайри эхсонларни ночорларга бериш керак.

Akmal Muhamedjonov: Ишлаган одам топади, ишламаган одам юраверади, ҳаракатда баракат...

Jamolhon Kamolhon:Ўзбекистонда хақиқий гадой йўқ.Шариат хукми бўйича бир кундан ортиқ ейишга тиламчилик қилган бўлса харомдур.Биздаги тиламчилар бир ҳафталиги бир кунда йиғади.

Sabohat Rahmonova : оч қолишнинг ҳам ўзига яраша нисбий сабаблари бўлади..Ахоли турли табақаларга бўлинади шунинг учун хам.Давлат ўзининг ҳар бир фуқаросини очликдан химоя қилиши зарур у ишлайди йўқми бундан қатъий назар!

Хамидулло Юсупов: Мехнат килган одам хеч качон оч колмайди.

Dilfuza Kasimova: Мехнат килишга имконияти йук булсачи

Хамидулло Юсупов: Мехнат килишга имконияти йук ногирон булса пенсия оладику

Meyra Said : Хамидулло Юсупов пенсичси нимага етади гоштгами мевагами, ёки болмасам кийим кечегами йоки дори дармонигами личенияни вапше гапирмасаям болади

Бенджамин Франклин: четга бориб ишласа оч колмайди

BBCUZBEK Одноклассники

Barselona Barselona: Бизда ҳаммаси зўр

Rustamjon Xojiyev: Кулгили савол. У даврлар утиб кетди. 1993 -95 йиллар булган.

Захид Усманов: Тугри бизда биров очликдан улмайди.Лекин неччта беморлар даволанишга маблаги йуклигидан даволана олмаяпти .Ишсизлик юкори даражада маош оз.Гушт махсулотларини нархи ута юкори маошга нисбатан.

Rustаm Аbsаmаto v: Йиллаб гушт емаганлар хам бор.Махаллада камбагални хабар олнгизларчи

Мамараим Тажанг: Каримов Ўзбекистонда "ҳеч ким очидан ўлмаётгани"ни айтган эди. 1941йил уруш пайтлари шунча эвакувация килинган одамларни бокиб хам очликдан улмаган энди уладими??

Захид Усманов: Хамма кушни давлатларда хам тинчлик факат маош микдорини кутариш керак

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар