СЎЗ СИЗГА: Ўғрилик қилган оч одамни жазолаш керакми?

Яқинда Италия судларидан бири оч ҳолатда супермаркетдан сосиска билан бир бўлак пишлоқ ўғирлаган бошпанасиз одамни жазоламасликка қарор қилди.

Маҳкамага кўра, қорнини тўйдириш учун кам сонда маҳсулот ўғирлаш жиноятга кирмайди.

Сиз оч қолгани учун магазиндан озиқ -овқат ўғирлаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилганлари ҳақида эшитганмисиз?

Нима деб ўйлайсиз, кун бўйи оч юриб ўғриликка қўл урган одамни жазолаш керакми? Жиноий жавобгарликка тортиш керакми?

Ўзбекистонда муҳтожлик сабаб егулик ўғирлаган ҳолатларга кўзингиз тушганми?-деб сўрагандик.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда фойдаланувчилар бу ҳақда ўз фикрларини қолдиришган.

(Изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда-таҳр)

Фейсбукда Muzaffar Muhammad: Ҳа эшитганмиз. Бизда битта домла кундалик эҳтиёжга яраша олса бўлаверади дерди, деб ёзади.

Spitamen Abd: Ўғирлик бу ахлоқий бузуқликдир. Унинг асосий сабаби очлик, ночорликдан кўра, осон хаёт кечириш, ишламасдан ўзгалар хисобига яшашга бориб тақалади. Оч қолган одам бирор танишидан, ёки бўлмасам бирорта ошхона ёки дўкон эгасидан илтимос қилса бири бўлмаса иккинчиси беради уша егуликни. Чакана ўгриларни кўпчилиги жиноятчилар, ўқимаган, ахлоқи бузуқ одамлар бўлади. Бу каби одамлар ушлаб жазоланиши керак, акс холда жамиятда ўгирлик авж олиб кетади. Истисно тариқасида, баьзида очдан ўлар даражга келиб ўгирлик қилганни қонун хам кечириши мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо бунда унинг мухтожлик даражасини билиш учун маьлум критериялар орқали бунга аниқлик киритиш механизми ишлаб чиқилиши лозим бўлади.

Абдулла Усманов: Албатта йўк, чунки у ўзини ўлимдан химоя этвотти, хар бир ишда холатга караб иш тутиш кере, динда хам оч одам хатто ўлимтикни ейишга оз микдор рухсат берган, оч ночор инсон хам ўша ватан, жамият фуқароси.

Фахриддин Соли: Динда ўғирлик қилганни қўли кесилади,-деса

Абдулла Усманов: Фахриддин жаноблари сиз олдин фиқх масалаларини тўлик, мукаммал ўрганинг, ўғирликни ўзига касб қилиб олган одамни огохлантирилади холатига қараб 2 бор пешонасига тамга мухир босилади 3- мартадан кегин жазо қўлини кесишга буюрилади, воллоху аьлам чунки хукум чикариш хайъати ва кози белгилайди, хозир эса судя, прокрор, терговчи холатга к,араб белгилайди, деб фикр билдиради.

Умидбек Отаевга кўра, Жазолаш керак агар жазоланмаса эртага унақалар кўпаяди.

Валиулло Якубжанов Мехнат килишни иложиси йукми? угрини жазолаш керак, дейди.

Emiko Shapiama: Албатта йўқда , бечора хам яшаши керакда қай йўл билан бўлса хам.

Sam SH: оч инсонга ёрдам бериш кере. Вассалом. Узбек урф~одатига тугри кемайди, деб ёзган Фейсбукда.

Одноклассникидаги ўқувчилар шундай изоҳлар қолдиришган.

Шерхон Kаюмов: Ўзбекистонда туkчилиk. Бундай холатда жиноий эмаc интизомий чора kурган маъқул!

К о н с т р у к т о р: Бизда битта сосиска ёки бир булак пишлок угирланиш холатлари йук хисоби, жуда оч колган одам истаган хонадонидан оч колдим деб кумак сураса битта-яримта нонни аксарият хонадонларимиз бериб юборади. Агар шундай угирлик юз берса факат интизомий чорани куллаш кифоя деб ўйлайман.

Бизда очингдан олсанг хам огирлик қилолмайсан чунки қонун инсондан устун бу 100% факт, дейди K r e d o.

Бизни юртда хеч ким оч колмайди, хар кандай йул билан корнини туйгизади, лекин качонгача, кандай килиб.кунинг утаверади, деб ёзган бошқаси.

Одамий (На Боши ва На Охири аён): Ха жазолаш керак! Турт мучаси сог булиб туриб шу ишни килса. Ўта огир эмаску жазолаш керак.

Mirkomilbek Qurbonov: Бу иш нотўғри. Бу туришда хамма одам ўғирлик қиладику.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio