Исроф: жазоми ё жиноят?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россияда хориждан олиб келинган маҳсулотларнинг йўқ қилиниши ортида қандай сабаблар ётади?

Ўтган йили Оврўпо Иттифоқининг Россияга нисбатан жазо чоралари киритгани ортидан Россия ҳам Оврўпо маҳсулотларига чекловлар жорий қилди.

Натижада мамлакатга хориждан импорт қилинган тонналаб озиқ-овқат маҳсулотлари намойишкорона йўқ қилинди.

Бундан ташқари, яқинда Ўзбекистон келтирилган меваларда касаллик топилгани айтилиб, улар ҳам тонналаб чиқиндига ташланди.

Аввал Гуржистон винолари, Беларус пишлоқлари ва яна қатор бошқа мамлакатлардан келтириладиган маҳсулотларга санитария-гигиена талбаларига жавоб бермайди, деган сабаб билан тақиқ киритилган вақтлари ҳам бўлганди.

Расмийларнинг инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган омиллардан хавотирларини тушунса бўлади.

Лекин бу каби қадамлар ортида сиёсий манфаат ва сабаблар ётишини ҳам кузатувчилар айтадилар.

Би-би-си билан суҳбатда иқтисодий шарҳловчи Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, Россия расмийларининг хориждан келтирилган маҳсулотларни тонналаб йўқотиш ҳаракатлари кўпда рамзий маънога эгадир.

"Россия ташаббуси билан тузилган божхона ёки иқтисодий иттифоқларга қўшилишдан бош тортган, бундан ташқари, қандадйир сиёсий амаллари билан Россия раҳбариятига "ёқмай қолган" мамлакатларни бу каби чоралар билан "жазолаш" ҳолатлари кузатилади", дейди Анвар Ҳусаинов.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.