СЎЗ СИЗГА: Oддий фермерга ҳосилни cотишга имкон бериш керак

Ёз мавсуми бошланиши билан Россияда мева ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назорат қилувчи Россельхознадзор федерал хизмати Ўзбекистондан экспорт этилган ўнлаб тонна меваларни санитария қоидаларига тўғри келмагани сабаб йўқ қилишга қарор қилгани ҳақида бир неча хабарлар тарқалди.

Заҳмат билан етиштирилган тонналаб мева-чева йўқ қилинишига сизнинг муносабатингиз?

Бунинг ечимини топиш учун қандай чора кўриш лозим? Ё Россияда санитария меъёрларини енгиллаштириш керакми ёда Ўзбекистондан юборишдан олдин экспорт-санитария андозаларини мустаҳкамлаш лозимми?

Умуман озиқ-овқат маҳсулотларинг исроф бўлиши олдини олиш учун санитария қоидалари, талаблари енгилроқ бўлиши керакми?- деган саволларимизга ижтимоий тармоқлардаги муштарийларимиз қуйидаги фикрларни билдиришган.

(Изоҳларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда-таҳр.)

Фахриддин Соли: Ерни инсонларнинг ўз-ўзга сотиш хуқуқи билан хусусий мулк қилиб бериш керак Россияга ўхшаб. Ана ўшанда хақиқий бизнес ривожланади. Юқорида кўрсатилган муаммолар хам бўлмайди. Умуман текшир- текширга хам хожат қолмайди. Агар еринг хусусий мулкинг бўлса қўрқмасдан астойдил ишлайсан, чунки уни сендан хечким олиб қўёлмайди агар ўзинг сотвормасанг.

Muzaffar Khakimov: Эсиз шунча мева , эсиз шунча мехнат, эсиз шунча зойи кетган умр саломатлик ва киммат бахо вакт. Бу тепада утирган тoмоклар озрок болса хам бечара дехконни енини олиб харакат килса, дехконгаям болади узигаям болади, бу нощукурлар бизни на узимизни на мехнатимизни кадрига етмайди, санkцияни кучайтириб бир йил оч калдириш керак, Узбек содда дарров лабай деб борди чакиригига. Бу сиесат худди бир фохиша аелга охшиди, ким пул берса уша тарафга огаверади. Туркия билан уртани яхши килиб олиб энди Узбек пуф сасик,

Muhammadbabur Hamrakulov: Россия мафиясидан ҳар бало кутса бўлади. Меваларимиз обрўси баландлигидан улар Оврўпо меваларини Ўзбекистонники қилиб сотаётганини эшитдим. Қурт еса ўладиган чиройли олмалар кимники эканлигини ўрис жуда ҳам яхши билади.

Gulshan Karaeva: Халкни узи исроф килмайди.Четга чикармаслик керак унда! Курт-пуртига эьтибор хам килмаймиз. Помидорларга курт тушган киммат булиб кетган.Халкимиз курт-пуртига карагани йук. Кишни гамини кураяпти. Кишни кузи кур булади.

Sam SH: Россияга мева ва сабзавотни экспорт қилишни тўхтатиш керак, олақолсин бошқа давлатлардан. Бизнинг мева- савзавотлар доим яхши бўлган ва шундай бўлиб қолади. Лекин уларни етиштиришни хусусийлаштириб бериш орқали сифатини яхшилаш ва оддий фермерга ҳосил олишга ва ўзлари хоҳлагандек cотишга имконият яратиш керак. Россия ва бошқа давлатларга олиб бориш керак эмас, уларнинг ўзи келади.

  • Ўз фикр-мулоҳазаларингизни Би-би-си Ўзбек хизматининг Whatsapp, Telegram ва Viber орқали билдирмоқчи бўлсангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.