Тошкентда ёш аёл сувга чўкиб, оламдан ўтган

Ўзбекистондаги интернет нашрлари хабарига кўра, Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қуёшли шаҳар" кўнгилочар чўмилиш марказида ёш аёл сувга чўкиб, оламдан ўтган.

Воқеа 13 август куни кечки пайт содир бўлган, деб хабар беради "Новости Узбекистана" сайти.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, аёл оёғи тортишиб қолгани туфайли сувга чўккан. Бироқ қутқарувчилар ва одамлар бу ҳолатни кеч пайқаганлар.

Бундан ташқари сувдан чиқариб олинган аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган бўлсада, бироқ "Тез ёрдам" машинаси орадан ярим соатдан кейин етиб келган.

Бу орада аёлнинг жони узилган.

Аёл чўмилиш ҳавзасига турмуш ўртоғи ва икки боласи билан келгани айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.