Ўзбекистонда хусусий мулк муҳофазага олинмагани кимга фойда?

Ўзбекистонда ер давлат тасарруфида. Деҳқончилик ёки бошқа ишлаб чиқариш мақсади учун ер узоқ муддатга берилиши мумкин.

Аксар таҳлилчилар Ўзбекистонда хусусий мулкчилик муҳофазага олинган, деган баёнотларга қарамасдан, ерга хусусий мулкчилик йўқлиги мамлакат тараққиёти эмас, зарарига хизмат қилмоқда, деб ҳисоблайдилар.

Нега шундай? Би-би-си ушбу савол билан ўзбекистонлик иқтисодий таҳлилчи Анвар Хусаиновга мурожаат қилди.

Ҳусаиновнинг айтишича, Ўзбекистонда Бош қонундан бошқа қонунларга, норматив ҳужжатларга ўтиш жараёнида қонунлар ўз кучини анча йўқотади.

Жумладан хусусий мулк эгаларининг ўз мулкига эгалиги пасаяди. Масалан, агар ўзбек деҳқони ўзига берилган ернинг том маънода эгаси бўлганида неча фоиз деҳқон пахта экиш билан шуғулланган бўлар эди? Пахта етиштириш азалдан деҳқоннинг бўйнига илинган, унинг ихтиёрий экиши баҳсли масала.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Анвар Ҳусаинов
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.