Тошкент-Рига рейсидан йўловчилар қолдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Aleksandr Zykov

Тошкент-Рига йўналиши бўйича 17 августда учган рейсдан ўнга яқин йўловчи "жой йўқ" лигини сабаб қилиб учоққа чиқарилмаган, деб хабар беради asiaterra веб-сайти.

Бироқ ўша куни парвоздан маҳрум бўлган йўловчиларнинг мухбирга айтишича, жой йўқлигидан эмас, уларнинг ўрнига қандайдир "муҳим шахслар" учганига ишонишларини айтишган.

Бундай ҳолат Ўзбекистонда илгари ҳам содир бўлган. Бир неча йил олдин президент қизи Гулнора Каримова қаергадир йўналса, учоқдан маълум йўловчилар тушириб қолдирилгани кузатилган.

Бу гал айнан кимнинг учгани маълум эмас. Бироқ "жабрланган"ларнинг бири шундай дейди:

"Дастлаб автомобил тўхташ жойида тирбандлик пайдо бўлди. Икки ДАН ходими ҳаракатни бошқариб турди... Кейин юкхонани очиш сўралди. Аэропортдан 50 метр масофада алоҳида синчковлик билан йўловчилар кузатувчилардан ажратилди. Орада "Сиз ростдан ҳам учяпсизми?", деб сўралди.

Иккинчи қаватда ҳам текширувлар давом этди, багажлар текширилди.

Сўнгра ғалати нарса бошланди. Аэропорт ходимлари учадиганларни рўйхатга олишга шошилмас эдилар, деб тасвирлайди йўловчи.

"Сизнинг юкингиз оғир экан"-Хўп тўлайман. Бироз кутиб туринг каби суҳбатдан сўнг "юки оғир келган"лар сони ўнтага етиб қолгани маълум бўлади.

Йўловчиларнинг аксарияти Ригага, биттаси Нью-Йоркка учиши керак бўлган. Учиш талони берилган йўловчилардан биридан талон қайтариб ҳам олинганини айтади у.

Шу тариқа учишга яқин вақтда "жой йўқ, сиз учолмайсиз", деб айтишган.

"Омадсиз" йўловчининг айтишича, товон пули (290 минг сўм-бозор курсида 50 доллар)ни олишга ҳам икки соат кутишга тўғри келган.

Шу билан бирга, кимларнинг "шарафи"га йўловчилар учишдан қолдирилгани аниқланмай қолган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.