Ўзбек мактабларида нега ўқитувчи камайган?

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, республика мактабларида малакали муаллимларга муҳтожлик сезилмоқда.

Янги ўқув мавсуми кириб келиши олдидан ўзбекистонликларни муаллимлар етишмаётганига сабаб нима экани қизиқтирган.

Фойдаланувчи Вероника Ника " Потребитель Плюс" гуруҳида айтишича, айни кунларда бу муаммо янада сезилаяпти. Чунки кўплаб ўқитувчилар Россияга кўчиб ўтган. Россия улар учун зарур шароитларни яратган. Ўзбек мактабларида эса муаллимлар кам. Ҳаттоки бошланғич синиф ўқувчилари эндиликда икки бўлимларга (тонг ва пешин) бўлинган ҳолда фаолият юритишга мажбурдир.

Dmitriy Alexeev фикрига кўра ўқитувчилар маошлари жуда паст. "Милиция ходимлари ўқитувчилардан 2- 3 баравар кўпроқ маош оладилар. Уларнинг (милиция ҳодимларининг) аксарияти ҳалқни ҳимоя қилмай кабинетларида гап сотиб ўтиришларини инобатга олиб айтсак шундай бўлгани тўғрими?"

"Муаллим ва дўхтирларни ахлат қутига улоқтиришган! Бу мансабдор шахсларимиз буткул деградацияга чалинганликларини билдиради," дейди Lena Agibalova.

Ната Барчан-Попова: "Чунки яхши муаллимларни қадрлашмайди! Қарангда, агар бир-яримта каттакон келадиган бўлса ўқитувчиларни кўча супуришга ҳайдайдилар"

Ульяна Игнатьева: "Мен эндигина пед (университет) ни тугатдим, ва лицейдаги 3 ойлик амалиётнинг ўзида ўқитувчиликни мутлақо қилиб бўлмаслигини тушундим! Уларнинг иш ҳақлари қанча эканлигидан хабарингиз борми? Юклатилаётган қоғоз ишлари ҳажмиданчи? Дарс соатлариздан , ҳеч кимга керакмас, бўлмағур ёзув чизувга 2 баробар кўп вақт сарфлайсиз", деб норози бўлади у.

"Пахта терими ҳақида хам гапиришни унитманг", деган Ким Абдуллаевич Руслан муаллимлар пахта теримига жалб қилинишларини эслатади.

Анвар Азизов " Вероника сиз долзарб муаммони кўтариб чиқибсиз. Умид қиламизки, Таълим Вазирлигининг мулозимлари ҳам Фейсбукда айрим муҳокамалардан хабардор бўлиб туришади ва керакли хулосаларни чиқаришади", дейди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.