Ўзбекистонликлар математика олимпиадасида ғолиб бўлишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи JAHON

Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапурда бўлиб ўтган математика фани бўйича халқаро олимпиадада беш олтин, 8 кумуш, 9 бронза медалини олиб қайтишди.

"Жаҳон" ахборот агентлигига кўра, Singapore International Math Olympiad Challenge 13−14 август кунлари Сингапур пойтахтида ўтказилган.

Ўзбекистон жамоасидан Абдураҳим Арипов, Муҳаммадамин Раҳмонбердиев, Абдулла Ғайратуллаев, Марина Тен ва Владислав Галперинлар олтин медални қўлга киритишган.

Данияр Монке, Алина Ювакаева, Роман Галперин, Жавоҳир Рустамхонов, Абдулазиз Норхўжаев, Нозима Одилова, Бунёд Каримий ва Улуғбек Тўхтасинов кумуш медалга сазовор бўлган.

Абдуқодир Абдурашидов, Алижон Юсупов, Жасурбек Рустамхонов, Диана Монгке, Беҳруз Шукуриллаев, Зиёда Хожимуҳамедова, Асадулла, Рухсорахон ва Исторахон Нуруллахўжаева бронза билан тақдирланди, деб хабар беради агентлик.

Сингапур коммуникация ва ахборот вазири Чи Хонг Тат ва Сингапур халқаро математика мусобақаларини ўтказиш маркази директори Генри Онг ўзбекистонлик ўқувчиларнинг катта муваффақияти билан қутлаган.

Олдинги йилларда ҳам математика олимпиадасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилар ва олий ўқув юрти талабалари юқори ўринларни эгаллаганлар.

2015 йил июл ойида Хитойнинг Чанчун шаҳрида ўтказилган математика халқаро мусобақасида Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни олган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio