Фаоллар Жаслиқ қамоқхонасида Аъзам Фармонов билан учрашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ezgulik

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти хабар беришича, фаоллар Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган фаол Аъзам Фармонов билан учрашганлар.

Эзгулик жамиятининг матбуот хизмати хабарида айтилишича, учрашув 19 август куни бўлиб ўтган.

Учрашув чоғида ҳуқуқ фаоллари Аъзам Фармоновнинг бугунги аҳволи, соғлиғи билан қизиқишган.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар томонидан унинг озодлиги учун уюштирилаётган петициялар ҳақида маълум қилишган.

Аъзам Фармонов ўзининг соғлиғи яхшилиги, қамоқхона маъмурияти ва ходимлар томонидан руҳий ва жисмоний қийноқлар йўқлигини билдирди, дейилади хабарда.

Аъзам Фармонов 3 ҳафта олдин жазони ижро этиш муассасасининг тиббий бўлимида ошқозон гастрити хасталигидан даволанган ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини, руҳан тушкун эмаслигини айтган.

Аъзам Фармонов товламачиликда айбланиб, 2006 йил 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2016 йилнинг майида жазо муддати тугаш арафасида унга қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқхонадаги сиёсий тутқунларни озод қилишни талаб қилганлар қаторида Аъзам Фармонов ҳам бор.

Ўзбекистон ҳукумати "Эзгулик" инсон ҳақлари жамиятига Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Навоийдаги қамоқхонада 10 нафар сиёсий ва диний тутқунлар билан учрашувга рухсат берган.

Ҳуқуқ фаоллари ўтган ойда қамоқда Муҳаммад Бекжон билан учрашишга муваффақ бўлгандилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.