"Қамчиқ поезди кира ҳақини арзонлаштиради"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Қамчиқ поезди кира ҳақини арзонлаштиради"

Шу кунларда Ўзбекистонда темир йўл хизмати кўрсатиш билан боғлиқ икки йирик янгилик кузатилмоқда.

Бири - куни кеча Тошкент-Бухоро йўналишида мамлакатда навбатдаги тез юрар поезди қатновининг йўлга қўйилиши.

Яна бири эса 27 август куни илк бор Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайдиган йўловчи поезд қатнови бошланиши.

Бу борада Ўзбекистон матбуотида хабар берилмоқда.

Хабарларда айтилишича, ушбу йўналиш "Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон" бекатларини боғлайди.

Ўзбекистонда аҳоли энг зич яшайдиган ҳудудлардан ҳисобланмиш Фарғона водийси билан Тошкент ўртасида поезд қатнови Шўролар даврида бўлган, лекин темир йўл Тожикистон шимолидан ўтганди.

Бир неча йил олдин Ўзбекистон поездларининг Тожикистон ҳудуди орқали ўтишини тўхтатганди.

Ҳозирга қадар икки йўналишда аҳоли асосан шахсий киракашлар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлганлар.

Қамчиқ довонида темир йўл учун махсус туннел қурилишини Хитойнинг China Railway Tunnel Group ширкати 2013 йили бошлаган эди.

Узунлиги 19 километр 200 метр бўлган ушбу туннелни шу йил июн ойида фойдаланишга топширишган.

Қамчиқ довони орқали темир йўл лойиҳаси 2 миллиард долларга баҳоланган.

Қамчиқ орқали темир йўл ишга тушиши Ўзбекистоннинг қўшниларига қарамлигини камайтиради.

Мустақил журналист Баҳодир Элибоевнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Фарғона водийси аҳолиси учун темир йўл хизматининг йўлга қўйилиши катта аҳамият касб этади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг