Ўзбекистонликлар келгуси якшанбада ишлашади

Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонда дам олиш куни 2 сентябрга кўчирилиб, 4 сентябр, якшанба иш куни деб эълон қилинган.

Бу ҳақдаги қарорни Президент Ислом Каримов 26 август куни имзолагани хабар берилган.

Қарор матнига кўра, "Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллигини нишонлаш, аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида" дам олиш куни кўчирилган.

Шу муносабат билан таълим даргоҳларида ҳам ўқув йилининг 4 сентябрда бошланиши кутилади.

Би-би-си гаплашган тошкентликларнинг айтишича, пойтахтда байрамолди ҳашарлари ташкиллаштирилиб, кўчалар тозаланяпти.

Вилоятларда ҳам тозалик ҳафтаси жорий қилинган.

Лекин кўпчилик Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги ҳақидаги хабарни эшитмаган. "Кўпчилик Ўзбекистон телевидениесини кўрмайди учун бу хабарни ҳам эшитмаган бўлса керак. Ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти", дейди пойтахтлик яшовчи Би-би-сига.

28 август куни давлат назоратидаги Миллий Ахборот агентлиги Президент Ислом Каримов стационар даволанишда экани ҳақидаги хабарни тарқатди.

Вазирлар Маҳкамаси номидан эълон қилинган хабарда ёзилишича, Президент Каримов учун "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт

талаб этилади".

Ҳукумат хабарида Президент Каримовнинг соғлиги ёмонлашгани сабаби айтилмаган.

27 август куни Интернет социал тармоқларида 78 ёшли Президент Ислом Каримов касал бўлгани ҳақидаги хабарлар чиқди.

Бундан олдинги йилларда ҳам Президент Каримовнинг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган, лекин расман бу ҳақда эълон қилинмаган.

Президент Ислом Каримов соғлиги мавзуси айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага айланган.

Интернет фойдаланувчилар ҳукуматнинг "Ислом Каримов стационарда даволанишда экани" ҳақидаги хабарига ўз муносабатларини билдирмоқдалар.

Фейсбук, Твиттер, Инстаграм ва Однокласники фойдаланувчилари Ислом Каримовнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаганларини ўқиш мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали
  • боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.