"Кремл Президент Каримов соғлиги ёмонлашганидан афсусда"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Кремл Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бетоб бўлганидан чуқур афсусда ва унга тезроқ соғайишни тилайди", -деб айтган Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Президент Путин матбуот котиби Ўзбекистон билан алоқаларни қадрлашларини айтган.

"Биз муносабатларимизни қадрлаймиз. Президентларимизнинг яқинда бўлиб ўтган мулоқотлари натижалари бўйича белгилаб олинган режалар йўналишида кўп вазифалар турибди. Шунинг учун ҳам биз президентнинг соғлиги ҳақида фақат ижобий янгиликларни олишни хоҳлар эдик", -деб айтган жаноб Песков.

Россия матбуотининг ёзишича, Путиннинг сўзчиси журналистларнинг Президент Каримовнинг саломатлиги ёмонлашишининг эҳтимолий оқибатлари қандай бўлиши мумкин, деган саволларини нотўғри савол, деб таърифлаган.

Дмитрий Песковнинг айтишича, Ўзбекистон президентининг соғлиги ҳақидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ва дипломатик каналлардан олмоқдалар.

"Бизда қандайдир алоҳида маълумот йўқ", - деб айтган у.

28 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримовнинг "стационар даволанишда" экани ҳақида расмий хабар тарқатди.

29 август куни Президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Фэйсбук ва Instagram даги саҳифаларида маълум қилишича, Президент Ислом Каримов ўтган ҳафта охирида мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.