"Каримов машмашаси Хитойга зарба"

Халқаро инқироз гуруҳининг айтишича, агар Президент Ислом Каримов вафот этган бўлса, Хитой билан Янги Ипак йўли лойиҳаси билан муаммолар бўлиши мумкин.

Каримовнинг ўлими Ўзбекистонни тахт учун курашга тортар экан, барқарорликка путур етказиши, террористларга умид бериб, Янги Ипак Йўли лойиҳасига таҳдид қилиши мумкин.

Инсульт ҳақида хабардан кейин бутун дунёда тахминлар урчиб, президент Каримовнинг мақомига боғлиқ ноаниқлик пайдо бўлди. Айни вақтда мухолифат томонидан унинг ўлими тўғрисида миш-мишлар тарқалди. Бироқ ҳукумат буни на тасдиқлади ва на инкор қилди.

Мухолифатнинг айтишича, Каримовнинг ўлими ўтган пайшанбадан- душанба кунгача бўлган вақт ичида рўй берган. Бошқа томондан эса, чоршанба куни Каримовнинг кичик қизи Лола дуо қилаётганларга миннатдорчилик билдириб, отаси тузала бошлаганини айтди.

Каримов ҳокимиятни яккаҳокимлик тарзида 1989 йилдан буён бошқариб келди. Натижада, Ўзбекистон Мустақилликнинг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Каримовнинг мавҳум аҳволи байрамга соя солди.

Агар мамлакатда фақат битта раҳбар бўлса, унинг ўлими давлатчилик ва унинг барқарорлиги борасида жиддий саволларни олиб чиқди.

Халқаро инқироз гуруҳининг марказий осиё лойиҳаси директори Дейрдре Тайнан Ўзбекистонда юзага келган вазиятга баҳо берар экан, "бу олдиндан кутилган катта бир синов" дейди.

Агар Ўзбекистон қоқилса, ҳокимиятни бошқа қўлга ўтиши сиёсий бошбошдоқликка айланиб кетса, мамлакатда қарама-қаршиликлар пайдо бўлиши, бу ҳолат Марказий Осиё каби вазият нозик бўлган бутун минтақага тарқалиб кетиш эҳтимоли жуда юқори.

Каримовдан кейинги Ўзбекистон Хитой-Россия рақобатини олдинги планга суради.

Каримов аллақачонлар яхшими ёки ёмон мамлакатда барқарорликни сақлаб турган кучга айланган. Айни вақтда унинг саломатлиги ёмонлашгани кутилмаган эмас, лекин ҳокимият кимга ўтиши ноаниқлиги барибир сақланиб қолаверади.

Бошқарувдаги оиланинг курашдан чиққани тўғридан-тўғри меросхўр масаласини ўртадан олади. Ҳозир энг эҳтимолий номзод Бош вазир Шавкат Мирзияев ҳисобланади.

Каримовдан фарқли равишда Мирзиёев камроқ қаттиққўл ва Россия истаётган одам. Москва дипломатларига Каримов ҳеч қачон кенг қулоч очмаган.

Россия умид қилишича, Мирзиёев кўпроқ руспараст ва эҳтимолки, Ўзбекистон яна Коллектив Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши мумкин.

Москва Каримовдан кейинги Ўзбекистон ОвроОсиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш учун очиқ бўлишидан умидвор.

Россия учун энг муҳим жиҳат шуки, Мирзиёев МХХ раиси Рустам Иноятовнинг дастагига эга. Собиқ КГБ ходими Рустам Иноятовнинг МХХда фаолиятни давом эттириши Россия билан икки томонлама алоқаларда, айниқса Владимир Путиннинг собиқ ҳамкасблари билан муносабатларда қўл келади.

Ўзбекистонда ҳокимиятда бўшлиқ пайдо бўлиши Россияга минтақавий масалаларда ўз таъсирини ўтказишда қўл келиши мумкин. Бу таъсир Хитой Марказий Осиё тобора кўпроқ инвестициялар киритиши ортидан анча сусайган эди.

Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон Хитой иқтисоди ва хавфсизлик тизимлари билан янада яқинлашди.

Ўзбекистон 2001 йилда Хитой раҳбарлигидаги Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Тошкентда 2002 йилда тузилган ШҲТ нинг доимий ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тизим RATSнинг идораси бор. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари ўртасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича кўп томонлама келишув ҳисобланади.

RATS ва ШҲТ биргаликда Хитойга минтақада хавфсизликни таъминлаш билан бирга, Хитой инвестицияларини Марказий Осиёда ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон RATSни Тошкентда жойлаштириб ШҲТда муҳим ролни қўлига олди.

Бундан ташқари, Хитойнинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ҳаракатларига қарамасдан, Марказий Осиёдаги давлатларнинг чегаралар бўйича баҳслари, муаммолар сақланиб қолаверади.

Жумладан, Ўзбекистон Қирғизистон билан 1000 кмлик чегарасидаги 300 кмлик қисми устида баҳслашиб, уни ўзиники эканини айтмоқда. Пайшанба, 25 августда Ўзбекистон бу мунозаралар манзарасида чегарада тўрт қирғиз фуқаросини ушлагани тарангликни яна кучайтирган.

Ўзбекистоннинг бу қадами Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевни олдинги раҳбарлар томонидан қўшни давлат билан имзоланган чегара келишувлари бўйича халқаро текширувни чақиришига туртки бўлди. Бу жанжалли баҳслар ШҲТнинг жипслигига соя солади. Шунингдек, чегаралар оша иқтисодий интеграция ҳаракатларини савол остига қуяди.

Ўзбекистон ҳукуматининг ҳаракати Каримов соғлигига эътиборни чалғитиб, ўз кучини намойиш этиш ҳам бўлиши мумкин.

Қирғизистон билан муносабатлар яна шуниси билан мураккабки, минтақада аҳолиси энг жич Ўзбекистон минтақада ҳарбий қудрати бўйича ҳам етакчи.

Шу йилнинг 23-24 июн кунлари Тошкентда ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Бу учрашувда Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга ваъда берди ва Ипак йўли дастурининг муҳим лойиҳаларидан бири Марказий Осиёдаги энг узун туннел- Қамчиқ довони оша қурилган темир йўл очилишини байрам қилди.

Ўзбекистон Хитой учун қимматли хомашё манбаси, хусусан, уран, табиий газ ва олтин бўйича. Ўзбекистон айни пайтда йилига 55 миллиард кубометр табиий газ экспорт қилади. Бу Хитойнинг йиллик газ талабининг 20 фоизини ташкил қилади.

Ҳар қандай беқарорлик, хоҳ у Қирғизистон билан боғлиқ бўлсин, хоҳ мамлакат ичкарисида ҳокимият курашига таалуқли жараён Хитой буни диққат билан кузатиши тайин. Каримовдан кейин ҳокимиятдаги бўшлиқ ёки бошқа салбий ҳолатлар нафақат Хитой иқтисоди манфаатларига таҳдид қилади, шунингдек, нодавлат субъектлар учун ҳам имконият очиб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.