1993: Мухолифат қувилди ва мафия келтирилди

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, 78 ёшли Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё 21-асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қасамёдга келганидан кейинги бир йил асносида мухолифатга босимлар кучая борди.

Айни пайтда эса, мафия билан ҳукумат ўртасидаги алоқалар ҳақида иддаолар пайдо бўлди.

1993 йилнинг муҳим воқеалари жамланган видеолавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.