Каримов, Самарқанд ва ижтимоий тармоқлар

Image caption Самарқанддан келаётган хабарларга кўра, дафн маросимига ҳозирлик кўрилмоқда.

2 сентябр куни Вазирлар маҳкамаси Президент Ислом Каримовнинг аҳволи ҳақидаги мурожаат тарқатган.

"Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда", - дейилади давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарда.

Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда бир неча кундан бери давом этаётган баҳслар кучайган.

Фейсбук ва Инстаграмдаги изоҳлардан айримлари( таҳрирсиз)

Кирилл Банников "Bu hukumatning aldamchi harakati - habarlarni ma'lum ketmaketlikda tarqatish… Keyinroq o'sha, asosiy va qayg'ulik habarni e'lon qiladilar... Halqni sekin, sekin tayyorlash kerak, hamma bizdak internetdan habarni olmaydi, har kuni ertalab aloqa bo'limiga yangi gazetalarni olishga boradigon sodda fuqarolar ham yoq e'mas", деб ёзади.

Safarov Shoxrud: Манимча 9:00 да элон килишади, ТВ курила.

Guzal Alijanovna Boldi qilinglar! Hamma gap togri bugun erta tong 5da samarqand viloyatining hamma tuman militsiya xodimlari dafn marosimida xavfsizlikni taminlaw maqsadida samarqand waxarga olib kelingan!

Хоним: Минг афсуски, биз халқни аста-секинлик билан психологик тайёрлаб боришяпти. Одамларда паника (ваҳима) кўтарилмасин деган мақсадда. Бу менинг шахсий фикрим. Хамма қатори мен ҳам президентимиз тирик қолишига ишонаман, лекин шифокорлар вазиятни ўта оғир дейишибди :(((

Bakhtiyorjon Ubaydullaev: Ming afsuski yaqin soatlarda,ya'ni Juma namozigacha Eng Sovuq,Eng Mash'um habarni e'lon qilib uqib eshittirishadi,va yurtimizning butun masjidlarida Jum'a namozidan keyin ming afsuski Janoza Namozi uqiladi.......... Ey Allohim Ilohim Aytganlarim notug'ri bulib hammalaringizni oldingizda uyalib qolay...

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet

Lazizova Diyora: Оllohim uzing asra duo qilaylik

Abdulloh Mahkamov @Lola Karimova, iltimos qilamiz sizdan, bizga yurtboshimizni sihatliklari xaqida ma'lumot Bering!!! Barcha sovuq xabarlarni yolg'on deb ayting!!!

Macsud Hamidov Лолахон бу ялгон денг илтимос хамма халк дуо киляпди

sanjarbek_97 Ey olloxim prizidentimizga yani Otamizga sog'liqlarini qaytarib ber shuncha 27 yil biz uchun kechayu kunduz uxlamasdan mexnat qildilar O'zbekistoni 25 yil ichida dunyoga tanitilar. Ey olloxim Otamizga sog'liqlarini qaytarib ber ol mayli roziman meni jonimni ol ammo Otamizni sog'liqlarini qaytarib ber. Otamizga biror kor xol bo'sa Vatanimiz axvoli ne kechadi. Otamiz xali davlatimizga xalqimizga kerak. Men olloximda faqat bitta narsa sóriman Otamiz sig'ayub ketsinla bowaqa zech naesa kerak emas menga. Xameyladan iltimos qilaman Otamizzi duo qililar.

xosi_and_ramz U tirikmi yoki yoqmi, yuraklarimizda mangu yashaydilar bobojon.

Фейсбукдаги "Здоровья Каримову" гуруҳи саҳифасида Muqaddas Bötaboeva: Siz doimo qalbimizda barhayotsiz.

Sur'at Yusupov: ЙИҒЛА, ЎЗБЕКИСТОН

Йиғла, Ўзбекистон, йиғла, эл бугун,

Юртбошимиз ҳаётин гули сўлди.

Қаранг, ўзи юртни озод қилган кун,

Руҳи озодликка чиққан кун бўлди.

Ўзбекистон деган улуғ давлатни,

Нима қилса қилди, дунё билгунча.

Эҳ, чекдилар қанча-қанча заҳматни,

Бу юртни юрт, бу элни эл қилгунча.

Айрилиқни эшитиб кенжа ўғлим,

Мунғайганча кўзи билан чизиб ер.

Бийинчи синфга бойсам, энди ким,

Менга сумка, китоб, дафтай бейай, дер.

Юрагим бандидан узилди, ёки,

Кўзимгамас бўғзимга келди ёшим.

Шу олти ёш болаларнинг ҳаттоки,

Орзусида бор экан-а Юртбошим.

Бу ўлимдан хурсанд бўлган эй, беғам,

Бугун балки роса хандон отарсан.

Лекин шуни унутиб қўйма, сен ҳам,

Бир кун ўлим шарбатидан тотарсан.

Ғамимиздан ёв шод, дўст кўз ёшлайди,

Ҳар кимнинг қисмати ўз тилагида.

Юртбошимиз энди яшай бошлайди,

Миллионлаб ўзбекнинг пок юрагида.

Javlonbek Miyassarov: Бир бор ўгирилинг бобо халқингизга!

Khamro Togonov: "Халкни секин-секин куниктираяпди, 3,4saotlardan keyin uldi deb aytadi endi".

Image caption Самарқандда Регистон атрофи тўсиб қўйилган.

"Мен Регистон майдони тўғрисида яшайман ва ишлайман. Бугун соат 17 га яқин жуда кўп қора машиналар ўтди... Кейинроқ "бутун майдонни ўраб олишди. Жуда кўп фаррошлар тозалаш олиб боришмоқда... Энг ёмони бизнинг участковий эртага байрам бўлишини айтди. Ва ёмон, жуда ёмон байрам бўлишини қўшиб қўйди... Каримов оиласининг уйи таъмирлашди... Шунингдек, кўп одамлар Шоҳи Зиндадаги қабристонни тозалашмоқда... Биз ҳам ҳозир субботникдамиз... Ҳаммага аллақачон аён бўлган. Эртага эрталаб майдонда Отамиз хотирасига митинг бўлади.", деб ёзади самарқандлик яшовчи.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Самарқанд

Игорь Михайлов Diktator ustidan a'za. Qaygurmanglar. Ertaga silarga yangi (diktator) tayinlanadi. O'sha odamga sig'inasla. Ahir sizlar boshqachasiga yashay olmayslarku.

Abu Izzatulloh Islom dinining va musulmonlarning dushmanidozzahga hush kelibdilar insha Alloh.

Simon Heepmayer Hech kim Andijonni eslamadi. Qullar.

Hatice Şakir Yaxşiysmki hammani manqurt qilib ulgurmabdi каби изоҳлар қолдирилган.

"Нега бу хабарлар яширинча бири ундай бири бундай хабар тарқатади. Отамиз тузукми ёки нега яширишяптилар. Давлатимиз байроқлари нега олинди. Бизлар билишга ҳаққимиз борми, йўқми? Нега ахир байроқлар юртимиз тинчлигини билдирадики. Фақат тўғрисини билишни хоҳлаймиз отамиз ҳақида. Илтимос, сизлардан бирон хабар беринглар. Халқ қийналиб кетди шов-шувлардан", дейилади Телеграмдаги изоҳлардан бирида.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.