"Жойингиз жаннатдан бўлсин бобожон, фарзандларингиздан рози бўлинг!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

2 сентябр 2016 йил ўзбекистонликлар ҳотирасида муҳрланиб қолади.

Шу кун кечки соат 21:45 Ахборот дастурининг эфирга узатилган махсус сонида мамлакат президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини эълон қилди.

Деярли расмий ҳабар билан бир вақтда марҳум президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Фейcбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига "У бизларни тарк этди" дея хабар қолдирган.

Ижтимоий тармоқларда ҳақиқий портлаш юз берди. Ўзбекистонга оид ҳеч қандай маълумот бу даражада муҳокама қилинмаган эди.

Қандайдир 10 дақиқалар ичида Лола Каримова-Тиллаева тарафидан қолдирилган ҳабар 1000 маротаба бўлишилди (share) ва изоҳланди.

Аксарият фойдаланувчилар президент оиласига таъзия билдириб, сабр тилашган.

Телеграм мобил илова дастури орқали гуруҳларда президентни оҳирги сафарга кузатмоқчи бўлганлар 3 сентябр тонг соат 05:00 маросимга йиғилишни келишиб олдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz

Ҳақиқатдан ҳам пойтахтнинг президент жасади олиб ўтилиши кутилган кўчалари саҳардан турли миллат вакилларидан ташкил топган халқ билан тўлди.

Одамлар Буюк Ипак Йўли кўчасидан Тошкент аэропортигача бўлган йўл икки тарафига чизиқ бўлиб тизилдилар.

Майит ортилган автомобил юриб борар экан айримлар кўз ёшларини тия олмадилар. Машиналарга гуллар сочилди.

"Жойингиз жаннатдан бўлсин бобожон," "Фарзандларингиздан рози бўлинг," "Тинчлик учун раҳмат," дея дуолар қилишди. "Пусть земля будет пухом," деб айтишди русий забонлар. (Изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда)

Maksuda Raimova: "Жоним отажоним. Жойлари жаннатда булсин."

"Оллохим мухосабаларини осон килсин! Сафарлари бехатар булсин! Жойлари ЖАННАТ да булсин!" degan Sadriddin Mamadaliev

Қўшни давлат фуқаролари ҳам ҳамдардлик билдирдилар "Сабрлик тилайман ўзбек оғалар. Қирғизис ҳалқи сизлар билан ҳамдард . Жаткан жери жайлуу болсун," деган Sadriddin Mamadaliev

Ширин Меликова "Tojik halqi sizlar bilan hamdard! Худо рахматаш кунад"

Zilola Nurova "Дунёдаги энг истарали, нурли юзли Президентимиз ИСЛОМ КАРИМОВ! ОХИРАТИНГИЗ ОБОД БУЛСИН, ЖОЙИНГИЗ ФИРДАВС ЖАННАТДА БУЛСИН! ОМИН!"

"Москвага бош эъгмаган ягона инсон эди! Чиройлик кетди," дейди Қозоқистонлик Ali Turkbay

"Иманды болсын" дейди яна бир Қозоқистонлик Жантас Умбетов

Akram Haydarov "Ман бир Тожикистон республика фукороси сифатида,Бутун Узбекистон халкига,ТАЗИЯМДИ билдимокчиман!!!Аллох оила аъзоларига ва бутун денёдаги УЗБЕКларга сабр берсин!!! ИСЛОМ АБДУГАНИЕВИЧ КАРИМОВ! У Киши бир дунё лидери!!!"

Vilo Tonko: Балки бундай савол беришга сал ноқулай пайтдир. Лекин бизни тарк этган дадажонимиз ўрниларига Вақтича Президент Фазизафини Бажарувчи шахс бўладиган инсон ҳақида малумот деярли йўқ. Танишинг: Юлдашев, Нигматилла Тулкинович

Baruh Aba Бош ва Юнус Обод прокуратурасида ишлаб юрган пайтларида жуда яҳши инсон эди. Кейинчалик Лавозими ошгандан сўнг алоқам узилган. Ҳозир қанақа эканлиги номаълум

Maksud Khasanov Бу шунчаки теҳник ҳолат. Унинг сиёсий обрўси йўқ. бу инсоннинг вазифаси (бўлажак президент) сайловларни тайёрлаб ўтказиш. Яҳшиси бундан кегин ким келишини ўйланглар.

Курбанов Полат Раҳматлик президент, ўз ваколат муддатлари тугаб бораётган бир пайтда Ўзбекистонни парламент республикасига айлантирмоқчи эди. 2010 йилда кониституcияга тегишлик ўзгартиришлар киритилган. Натижани энди кўрамиз.

Vilo Tonko Менимча яҳшиямки бу киши (силовик) кучишлатар тизимидан. Мана шундай мурракаб бир вазиятда, мамлакт ичидан ёки ташқарисидан туриб исён кўтаришга қаратилган потенcиал урунишларни бартараф эътиш учун қаттиқ қўллик таълаб этилади.

Шаазим Миноваров : Ислом Абдуғаниевич мисоли бир тоғ эдилар, халқ ва юрт учун тоғдек турдилар. Айтадиларки, вақт барча дардларни даволайди, лекин ушбу дард, ушбу йўқотишга буни тадбиқ этиб бўлмайди. Тоғдан қанчалар узоқлашсак, унинг маҳобатини шунчалар кўпроқ сезамиз. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Президентимиз Давлат бошқарувининг ҳар қандай шароитда ҳам панд бермайдиган механизми тўғрисида орзу қилгандилар ва бундай механизмни яратдилар. У кишининг ҳақларига дуо қилиш ва ҳукуматимизнинг атрофида жипслашиб, осойишталикни сақлаш билан у Зотнинг ҳурматларини адо этган бўламиз. Раҳбаримизнинг оила аъзоларига ва халқимизга Яратган сабр берсин.

nizamov mahmud fayziyevich : Оллоҳ раҳмат қилсин Отамизни! Бетакрор инсон эдилар. Ҳаммамизни қайғуга солиб кетдилар. Ҳеч бшлмаганда яна 10 йил биз билан ҳамнафас бўлганларида, ўзимни энг бахтиёр инсон, деб билардим. Афсус..

Alisher Raufovich Mirbayzaev: Оллох рахмат килсин охиратлари обод булсин кабирлари курону нурга тулсин омин. Биз сизни жуда хам яхши курамиз оллох рози булсин бобо Ислом А К

Ilhom Rahmatullayev : Joyingiz jannatdan bo'lsin, qabringiz nurlarga to'lsin Yurtboshimiz otajonimiz. Siz doimo qalbimizda ABADIY va MANGU yashaysiz. Shu so'zlarni yozommanu ko'zimdan yosh tuxtamayopti. Otajonimiz Yurtboshimizni oila a'zolariga chuqur hamdardligimni bildiraman. Ming afsus…

Dilshod: Жойларингиз жаннатда булсин, охиратингиз обод булсин Отажоним!!!

Sayera Abdullaeva: "Энг кучли ва аклли сиесатчи, Узбекистонни бугунги киефасини яратган инсон бу Ислом Каримов. Унга таьзим киламан. Оллох мархаматига олсин. Омин!"

Гузаль Насреддиновна "Бизларга шундай гузал (хамма ма"нода) юртни яратиб бериб, узингиз бунданда гузал жаннатларга кетдингиз".

Farhot Komolidinv "Ўзбек элининг суюб дода дея атаган, 25 йилдан зиёд фаровон турмушимизни таъминлаб турган буюк шахс ва дунёга зукко стретег, зийрак сиёсатшунос , бетакрор харизма сохиби хамда доно дипломат сифатида таниш илк Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов афсуски оламдан ўтди."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.