Ислом Каримов Ўзбекистон ва минтақа учун қандай мерос қолдирмоқда?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ислом Каримов Ўзбекистон ва минтақа учун қандай мерос қолдирмоқда?

Ҳар бир давлат раҳбарининг саҳнадан кетиши ортидан у қолдирган мерос ва раҳбарлиги қирраларига назар ташлаб, таҳлил қилишга уриниш табиий ҳолат.

Ўзбекистон мустақиликка эришганидан сўнг сайланган илк ва шу вақтгача ягона Президентига баъзилар барқарорликни таъминлаган шахс сифатида қарасалар, бошқалар мухолифатни деярли йўқотиб, минглаб сиёсий маҳбусларни қамоққа ташлаган, қийноқлар ва коррупцияга йўл очган раҳбар деб ҳисоблайдилар.

Ислом Каримовнинг мамлакат ва минтақада қолдираётган меросига Би-би-си давра суҳбатида таҳлилчилар Фарҳод Толипов ва Камолиддин Раббимовлар баҳо беришга ҳаракат қилишди.