Ижтимоий тармоқлар Каримов ҳақида

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатнинг барча ҳудудларида мотам маросимлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистондан минглаб километр узоқликдаги Кубада Ислом Каримов хотирасига 5 сентябр мотам куни деб эълон қилинган.

Ушбу хабар ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қизиқишларига сабаб бўлган.

Ислом Каримов вафоти энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти сурат ва шеърларда, изоҳларда эсланмоқда.

Фейсбук, Инстаграм тармоқларида Ислом Каримов суратлари билан "Ўлсам жанозамни булбул ўқисин" номли шеър жуда кўп фойдаланувчилар томонидан бўлишилган.

Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон ўз саҳифасида Ислом Каримовнинг болалик суратларини қўйган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Шоир Муҳаммад Исмоил шоир Усмон Азимдан Ислом Каримов ҳақида эшитган ҳикояларини чоп этган Фейсбукда.

"- У пайтларда Президент Девонининг ёшлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлардим. Бир куни Ислом ака ҳузурларига чақириб қолдилар. Хоналарига аста кириб бордим. - Кел,-дедилар. Кўрсатилган стулга ўтирдим. - Чой ичасанми?-дедилар. Нима деб жавоб беришни билмай довдираб қолдим. Аммо овозларидаги меҳрибонликни пайқаб дадилландим ва : -Ким ҳам Президентнинг қўлидан чой ичгиси келмайди, - дедим. Президент юмшоқ табассум билан чой узатдилар. Чойни олаётиб, қўллари бироз қалтираётганлигини сездим ва нега бундай бўлаётганлигини ўйлай бошладим. Ислом аканинг шундай хислати бор эди-ки, қаршисидаги одам нимани ўйлаётганини билиб турарди. Шунинг учун унча-мунча одам у кишининг қарашларига дош беролмасди", деб келтиради жумладан.

Ҳикоянинг остига қолдирилган изоҳлардан бирида Barno Ganieva: Жуда чиройли ва хайрли ишга кул урибсиз. Хикояларингизни укиб мухтарам Президентимиз хакида куп нарсаларни билиб оляпмиз. Халкни розилигини олиш учун умрларини бахшида этган эканлар, илохим халкимиздан хам рози кетган булсинлар! Жойлари жаннатда булсин! Оллоҳ барчамиздан рози булсин!"-деб ёзади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Фейсбукдаги суратларда Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонасига ўзбекистонликлар гуллар олиб борганлари акс этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи TAYANCH

Россиядаги Ўзбек элчихонасига ҳам меҳнат муҳожирлари гуллар олиб бориб, тиловат қилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Хабарларга кўра, Самарқандда кўплаб одамлар марҳумнинг қабрини зиёрат қилиш учун Ҳазрати Ҳизр қабристонига боришган.

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг Фейсбукда ёзишича, Сиёб бозори уч кундан бери ёпилган.

Шаҳарликлар мотамда.

Тошкент, Қаршида ҳам маҳаллий яшовчиларнинг Би-би-сига айтишича, одамларнинг кайфияти йўқ, хавотирга чўмган.

Ҳаёт оқимини тӯхтатиб бӯлмайди, деб ёзади Марямбонуи Фарғониӣ.

Ижтимоий тармоқларда шунингдек, дафн маросимида кўпчилик кўринишини кутган Гулнора Каримованинг қаердалиги ҳақида ҳам сўз бормоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • ◾ Instagram - BBC UZBEK
  • ◾ Twitter - BBC UZBEK
  • ◾ Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾ Facebook- BBC UZBEK
  • ◾ Google+ BBC UZBEK
  • ◾ YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾ Skype - bbcuzbekradio
  • ◾ bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.