Ўзбекистон Ислом Каримовни хотирламоқда

Image caption Би-би-сининг мобил мухбирлари юборган суратларда Тошкентдаги маросимлар акс этган

Ўзбекистонда мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан эълон қилинган расмий мотамнинг сўнгги, учинчи куни мамлакат бўйлаб марҳумни хотирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт Тошкент ва бошқа шаҳарларда марҳум ҳаққига дуойи фотиҳа маросимлари уюштирилиб, одамларга эҳсон ошлари тарқатилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Тадбирлар маҳаллий ҳокимиятлар томонидан уюштирилаётгани хабар қилинади.

Тошкентдаги Ўзбекистон Сенати ва айрим хабарларга кўра, Президент қароргоҳи-Оқсарой эшиклари ҳам жамоатчилик вакиллари учун очилган.

Одамлар Ислом Каримовга ҳурмат бажо келтириб, гуллар қўйишмоқда.

Марҳум дафн этилган Самарқандда эса, аҳоли вакиллари собиқ давлат раҳбарининг руҳига фотиҳа ўқиш учун Шоҳи Зинда қабристонига оқиб келаётгани айтилади.

Интернетда Ислом Каримовнинг шахсий архивидан ҳозиргача жамоатчиликка номаълум суратлари ҳам пайдо бўлмоқда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов шахси ва мероси юзасидан баҳсу мунозаралар авж олган.

Аксарият ўзбекистонликлар мавжуд қийинчиликларга қарамай, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни Ислом Каримов номи билан боғлашади.

Мухолиф ва танқидчилари эса Каримов ўзидан оғир сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий мерос қолдиргани, зудлик билан ислохотлар бошланмагани тақдирда Ўзбекистонни оғир кунлар кутишини айтадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Voditeli Tashkenta
Image caption Андижондаги маросим

Ислом Каримов расман 2 сентябр куни 78 ёшида мияга қон қуйилишидан вафот этган ва 3 сентябр куни Самарқандда дафн этилган.

Ўзбекистон расмийлари ҳозиргача вақтинча президент ваколатларини бажарувчи шахс номини ва сайловларнинг қачон ўтишини расман эълон қилишгани йўқ.

Конституцияга биноан, президент ваколатлари вақтинча Сенат раисига ўтади ва 3 ой мобайнида президент сайловлари ўтказилиши керак.

Фото муаллифлик ҳуқуқи rtoshpulat.blogspot.co.uk
Image caption Самарқанддаги маросим
Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook
Image caption Интернетда Ислом Каримовнинг шахсий архивидан ҳозиргача жамоатчиликка номаълум суратлари ҳам пайдо бўлмоқда

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.