Намоз Нормўмин: Президент ваколати 27 августда Сенат раисига топширилиши керак эди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент ваколати 27 августда Сенат раисига топширилиши керак эди

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлардан таъзиялар келаётгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Матбуотда хорижий давлатлар раҳбарларининг номлари эълон қилинди.

Аммо бу таъзиялар кимнинг номига келаётганини айтмаслик маъқул кўрилмоқда.

Август ойи охиригача матбуот ва телевидениеда эълон қилинган чет эл раҳбарлари юборган ҳар қандай табрик ёки ҳамдардлик хатларининг Ислом Каримовга йўллангани маълум қилинарди.

Расман Ислом Каримовнинг 2 сентябр куни оламдан ўтгани эълон қилинди.

Каримов вафоти муносабати билан мамлакатда уч кун мотам бўлди.

Дастлаб Ислом Каримовнинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг билдиришномаси эълон қилинди.

2 сентябр тунида эса Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабар Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон парламенти номидан ўқиб эшиттирилди.

Дафн маросими комиссияси парламент ва ҳукумат томонидан ташкиллаштирилгани айтилди.

Ўзбекистоннинг амалдаги конституцияси бўйича марҳум президентнинг ваколатлари Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевга ўтиши керак эди.

Нега шу пайтгача Ниғматилла Йўлдошев президентлик ваколатларини ўз зиммасига олгани ҳақида эълон қилмади, дея савол қўяди Туркияда истиқомат қиладиган мухолифатчи, "Туркистон жамияти" раҳбарларидан бири, 2015 йили онлайн муқобил Ўзбекистон президентлиги сайловида ўз номзодини илгари сурган Намоз Нормўмин.

Намоз Нормўмин билан суҳбатни тингланг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - http://bbc.in/2c00djI ёки BBCUZBEK
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook- BBC UZBEK
  • ◾Google+ BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/2bHZ9nr)
  • ◾Skype - bbcuzbekradio
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.