Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида

Ўзбекистоннинг муваққат президенти этиб тайинланган Бош вазир Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида сўзга чиқиб, Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Акбаровна ва қизи Лола Каримова-Тиллаевага алоҳида таъзия изҳор этди. Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва бошқа яқинларини эсламади.

Шавкат Мирзиёевнинг чиқишини BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг https://www.youtube.com/watch?v=YrzEYyfeKwA

"Улуғ устозимиз Ислом Абдуганиевич бошлаган ишлар албатта давом эттирилади", деб ваъда берди у.

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига биноан, президент вафот этса ёки вазифаларини бошқаришга имконсиз бўлса, президентнинг ваколатлари Сенат раисига ўтиши ёзиб қўйилган.

Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев ушбу лавозимни бошқаришдан ўз хоҳишига кўра воз кечганини айтган.

Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар кенг муҳокама қилинмоқда.

Аксарият фойдаланувчилар "Майда қонунларнинг бузилишини тушуниш мумкиндир, лекин Бош қонун бузилиши кечирилмас ҳол", деб фикр қолдирганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.