2001: АҚШга яқинлашув, ўзгариш умидлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи МАТБУОТДАН

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2001 йил Ўзбекистон АҚШ билан яқинлашди. Қарши "Хонобод" базасига америкалик ҳарбийлар келтирилди.

Демократик ўзгаришлар умидлари кучайди.

Ўзбекистон Хитой етакчилигидаги "Шанхай бешлиги"га қўшилди.

2001 йил Ўзбекистонда юз берган муҳим ҳодисалар жамланган видеолавҳамизни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.