2002: Туркманбошига суиқасд, Юртбошига янги муҳлат

Ислом Каримов

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2002 йил Ўзбекистонда президентлик муддатини 7 йилга узайтириш бўйича референдум ўтказилди. Икки палатали парламент тузилди.

Худди шу йили Тошкентда йирик бозорлар ёпилди ёки кичрайтирилди.

Чет эллик тожирлар Бишкек ва Олма-отага чиқиб кетишди.

Ноябрда Туркменистон ўз президенти жонига суиқасд уринишида Ўзбекистонни айблади.

Суиқасд уриниши ва унга гўё Тошкент бош қўшганига оид иддаолар сабаблари номаълум қолмоқда.

2002 йил Ўзбекистонда юз берган муҳим ҳодисалар жамланган видеолавҳамизни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.