2009: Милиция зўрлаган қизлар фожеаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи Matbuotdan

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2009 йил Тошкент марказидаги хиёбон чинорлари кесилди. Чинорларни кесиш бутун мамлакат бўйлаб борди ва ўрнида арча экиш бошланди.

Аммо арчалар қурий бошлади.

Оммавий дарахт кесиш сабаблари ҳамон номаълум.

Худди шу йили Тошкентда маст милиция ходимлари 3 опа-сингилни гуруҳ бўлиб зўрлагани дунёга ошкор бўлди.

Опа-сингил Соатовалар ишини БМТ ўрганмоқчи бўлди.

Ўзбекистон на БМТга рухсат берди, на айбдорларни топиб жазолади.

Халқаро ташикотларга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлида етарли иш қилмаяпти.

2008 йилга оид видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.