Ўзбекистон президентлигига номзодлар кимлар?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон Либерал демократик ва "Миллий тикланиш" партияси ортидан "Адолат" ва Халқ демократик партиялари ҳам 4 декабрга белгиланган президентлик сайловларига ўз номзодларини эълон қилганлар.

Шундай қилиб, муваққат президент Шавкат Мирзиёев(Либерал демократик партия), Сарвар Отамуродов( "Миллий тикланиш), Наримон Умаров ("Адолат" социал-демократик партияси)ва Ҳотамжон Кетмонов (Ўзбекистон халқ демократик партияси)лар Ўзбекистон президентлиги учун "беллашиш"лари кутилади.

Президентликка эҳтимолий номзодлардан бири сифатида қараб келинган Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг номзоди улар орасида ҳозирча кўринмайди. Олдинроқ муваққат президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Рустам Азимовга таълим ва фан масалалари бўйича назорат ҳам юклатилган эди.

Мавжуд қонунчиликка мувофиқ, барча кўрсатилган номзодлар партия съездида тасдиқланиши керак. Сўнгра расман номзодлар Ўзбекистон Марказий Сайлов ҳайъатига топширилади.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясига биноан, президентликка номзодларни рўйхатга олиш 30 сентябрдан бошланиб, 23 октябрда якунланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда кадр ўзгаришлари бошлангани кузатилмоқда. Кузатувчиларга кўра, Шавкат Мирзиёев вақтинчалик президент этиб тайинланганидан кейин ўтган 10 кун орасида ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлардаги ўзгаришлар шиддат билан олиб борилмоқда.

Жума куни Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобилов иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ўз вазифасидан озод этилган ва Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланган. Шунингдек, ишдаги хато ва камчиликлари учун Жиззах вилояти прокурори, бир нечта туман ҳокимлари лавозимидан бўшатилган.

Шу билан бирга, Каримов давридалигида бир неча йиллар олдин коррупция айбловлари ортидан ҳукуматдан четлатилган Алоқа ва телекоммуникация вазири Абдулла Орипов ва Таълим вазири бўлган Рустам Қосимов муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу лавозимларга қайта тайинланганлар.

4 декабрга белгиланган сайловга қадар Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон муваққат президенти ва Бош вазирлигини олиб боради.

Одамлар нима дейди?

Ўзбекистон президентлигига номзодларга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз муносабатларини билдирмоқдалар.

Аксарият Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзодни танимаслигини айтган, Рустам Азимовнинг нега қўйилмагани билан қизиққанлар.

Фойдаланувчилар "президентни сайлаб бўлибмизку, бу спектаклни кимга кераги бор?" деган савол беришган.

Jahongir Ibragimov: Uje aniq buptiku prezident

Mukhammadsodik Mukhammadamin: Драмма((

Дилмурод Агзамов: Кетмонов Ҳотамака доимий кондидат)))

Мукаддас Раджапова: Яна? Кетмонов?

Jahongir Ibragimov: Akmal Saidov qani?

Шу ерда эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтган сайловларда ҳам Халқ Демократик Партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Социал Демократик партиясидан Наримов Умаров ҳамда бу сафар илгари сурилмаган Акмал Саидов номзодлари Миллий тикланиш партиясидан қўйилган, улар Ислом Каримов билан куч синашгандилар.

Хар йилги лўттибозлар қайта қўйилибтида, деб ёзади Азамат Рустамов.

Izzat Husainov: O'zi o'tirarkan saylov o'tkazisham shartmas bekorga ovoragarchilik soqqa ketirib o'tirib nima qilasila))

Ummu Abdulloh: Ҳаммаси сайловсиз ҳам аниқку

Dilyuw Zayni: Яна халқни ахмоқ қиляпти. Нима учун сиз бизни бунчалик яхши кўрасиз...

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.