Ижтимоий тармоқлар: Яна Кетмонов? Саидов қани? Азимовни кутгандим...

Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz

Ўзбекистонда 4 декабрга белгиланган президентлик сайловларига партиялар томонидан номзодларнинг эълон қилиниши неча ҳафтадан бери тинмаётган баҳсу мунозараларни яна кучайтирди.

Фейсбук, Инстаграм, Одноклассники саҳифаларида баҳслар қизигандан қизимоқда. Фикр билдираётганларнинг аксарияти Ўзбекистон ичкарисида экани билан ҳам эътиборли.

(Изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда)

Салах Ад Дин Усмановнинг Фейсбукда "Шоу давом этмоқда. Танишинг, президентликга номзодлар" деб ёзган постига

Sher October: давлат циркимизнинг янги масхарабозлари...энди кулгили эмас... бу номерни биз кўп кўрганмиз, дея изоҳ қолдирган.

Rustam Karim: Ҳатто сценарийни ҳам ўзгартиришга эринишган... Чунки халқ мустақул. Қулоқ солади, эскини ёқтиради(дарахт бир жойда кўкаради) ўзгаришларни ёқтирмайди, янги сценарий не даркор?!

Javlon Mir-v: Кетмоновни кетмони учиб колса-я?!))))

Мухаммад Мирзо: Учолмайди бензини йўқ кетмонида

Ibn Ma'ruf: Нимагадир «Абдуллажон» фильмининг «Мен учаман!!!» деган ҳайқириқ эпизоди эсимга тушиб кетди...

Умидбек Отаев: Дебатлар хам бўладими?

Асосан ўзбек шоу-бизнеси ҳақида хабарларни ёритувчи Sayyod.uz сайтининг муҳаррири Сардор Комилов кутилмаганда шундай фикрлар қолдирган: "Негадир ўзимми экстрасенсдек сезмоқдаман. Ва менимча Мирзияев бўлади. (Аниғу.) Хе хей номзодлар орасида яна Кетмоновку!. Фақат сайловга қўйилганида кўриниб билинадиган чехралар ўзгармасдек. Сал интрига учун ишончлилар кўринса бўлармиди;) манам ўзимми номзодимми қўйсаммикан? нима қипти барибир ман бўмийманку, (бошқалардек) бўломиманам лекин Мирзияевдан ташқари уч номзоддан кўра мани кўпроқ одам танийдиде. ўзи бу учта ока номзод бўлишга лойиқ нима қилишгани (хеч бўлмаса) оавда этилганми?

Bakhodir Gafurov: ока кўрқмайсизми сайтизни ёпиб ташашидан?-дейди бунга жавобан.

Mahzune Rustamova: Manam Azimovi kutgandim.

Takhir Salim: Менимча, бу сизнинг охирги постингиз...

Fotima Axunova: Сизни ишлариздан кўра халкга, оммага узларини эьлон килмасдан булар купрок ишлар килишади. Сиз саньатни одамисиз сиесатчи эмас.

Давронбек Тожиалиев Фейсбукда шундай ёзган: "Номзодлар аниқ бўлди. Менимча, кимнинг ғолиб бўлиши ҳаммага аён бўлса керак. Кураш турларида вазн тоифаси деган қоида бор. Унга кўра, 100 килолик курашчини ҳеч қачон 50 килолик атлет билан рингга қўйилмайди. Сайлов олдидан пайдо бўлиб қоладиган, (шу кунгача бирон ишни эплай олганини мен билмайдиган) партияларимиз Бош Вазир Ш.Мирзиёевга муносиб рақибларни таклиф этишмабди. С.Отамуродовни мен шу ҳафта танидим. Н.Умаров ва Ҳ.Кетмонов ўтган сайловда қатнашган. Мисол учун, Ш.Мирзиёевга вазнда энг муносиб рақиб Р.Иноятов эди. Р.Азимовнинг қўшма мажлисдаги нутқидан сўнг номзодини қўймаслигини сезгандим. Агар мана шу уч номзод рақиб бўлганида аёвсиз, табиий сайлов курашини кўрардик.

Янги келадиган раҳбардан умидларим: Ҳар бир янги келган раҳбар аввалги бошлиқнинг хатоларини такрорламасликка, халққа қандайдир яхшилик, енгиллик беришга ва шу орқали халқнинг кўнглига кириб боришга ҳаракат қилади. Шундай экан, янгиликлар, енгилликлар, эркинликлар бўлади деб умид қиламан. Барча хайрни эса Ўзидан сўраймиз! Энг тўғри йўлга Ўзи бошласин!"

Qudratullah Ahmad: Битта қахрамонли театр.

Al Khorazmiy: Uz Rahmat shuncha ovora bo'lishibdi. Shartmasdi lekin bu takalluf

Abdulbosit Abdulahadov: Rostdan ham 4-dekabr kuni hammani ovora qilmasdan, natijani aytib qo'ysayam bo'laveradi ertaroq

Asadbek Karimov: Ортик,ча харажат к,илиб, сайловни нима кераги бор а?))

Абдувоҳид Атаметов: Шу Кетмонов деганлари хеч курашга туймасаканде .....

Jahongir Ibragimov: Uje aniq buptiku prezident

Mukhammadsodik Mukhammadamin: Драмма((

Дилмурод Агзамов: Кетмонов Ҳотамака доимий кондидат)))

Мукаддас Раджапова: Яна? Кетмонов?

Jahongir Ibragimov: Akmal Saidov qani?

Хар йилги лўттибозлар қайта қўйилибтида, деб ёзади Азамат Рустамов.

Izzat Husainov: O'zi o'tirarkan saylov o'tkazisham shartmas bekorga ovoragarchilik soqqa ketirib o'tirib nima qilasila))

Ummu Abdulloh: Ҳаммаси сайловсиз ҳам аниқку

Dilyuw Zayni: Яна халқни ахмоқ қиляпти. Нима учун сиз бизни бунчалик яхши кўрасиз...

Sabohat Normurodova: Менимча Ш.Мирзиёевга энг муносиб рақиб Р.Иноятов эди.

Yoooge. Rustam Inoyatov MXX boshlig'imi? Yoge kerakmas

Davronbek Tojialiyev: Бу ерда Р.Иноятов номзод бўлсин дейилмаяпти. Ш.Мирзиёевга вазнда тенг рақиблар борми ўзи? деган саволга мисол тариқасида жавоб келтириляпти.

Bobur Kamo: Inoyatov hech qachon bu lavozimga o'z nomzodini qo'ymaydi.U shundoq ham panadagi eng qudratli shaxs. Azimovni nomzodini qo'yishini kutgan edim men.

Abu Umar: O'zbekiston demokratiyaning vatani desam odamlar ishonmasdi. Mana isbot. :)

Mahzuna Husayn: Жуда зерикарли.

Abon Jon: Kamchiqim bo'lishi uchun prezidentni parlament saylagani ma'qul :)

Abu Umar: 0/147 nisbat bilan saylaydigan parlamentmi? :)

Abon Jon: Nazariy jihatdan parlametda o'tirganlar xalq vakillaridir, demak, prezident saylovida ular xalq irodasini namoyish etadi. Umumxalq saylovi uchun ketadigan pullarga achinaman xolos :)

Abu Umar: Amaliy jihatini yozib, internet va vaqtizni sarflab o'tirmang unda :)

Ramzbek Hamdamov: Esiz shuncha harakat, esiz shuncha harajat.

Olmosbek Mallabaev: Ш. Мирзиёев уз-узидан ягона лойик номзод. Бошка номзодлар махалла кумитаси раиси лавозимига хам лойик эмас.

Abu Firdavs: Bu qurqmasdan gaprishizdan sizdayam bir gap bor shekilli,shu tempda ketsez aniq sizgayam bitta urin berishadi

Davronbek Tojialiyev: Аввал сайловолди ваъдалари (узр, дастурлари) билан танишайлик. Таҳлил қилайлик, сўнг бир гап бўлар.

Bakhtiyor Sheraliev: Bu gal ham saylash huquqimdan foydalanmay qo'ya qoladiganga o'xshayapman!

Ruzibay Azimiy: Бу 4 кишининг орасида президентга лойиқ инсон йуқ...

Shukurjon Islomov: Танишиб нима килас, "Ислохотларнинг устувор йуналишларда изчиллик билан янада ривожлантирамиз" дейилади ва хеч нарсани тушунмай утираверамиз))

Asadbek Karimov: Овозимиз муҳиммикин?

Равшанбек Хусанов: Хожибой Тожибоевнинг бир гапи бор эди "Борип нима киласан, барибир 2-1 булади". ))

Jahongir Husanov: Qaysi biri "OVIR"ni yo'q qilaman desa, bitta ovoz naqd :)

Mansur Ahrorov: ОВИРни бўлгани яхши....

Jahongir Husanov: Nega?! Shimoliy Korea yolg'izlanib qolmasligi uchunmi?!

Olmosbek Mallabaev: ОВИР ни тарихга мухрлаш керак.

Uzbek Turkiy: Факат кариндошлари овоз берса керак! Хар биттаси узоги 4-5 та дан овоз олади манимча!

Bek Karimov:Анаву муҳолифатни ҳам чақириш керак эди. Келилар сизлар ҳам шу юрт фарзандисизлар сизлар ҳам номзодиларни қўйилар деб шунда ҳақиқат озгина бўлса ҳам бўларди.

Temur Egamberdiev: Аллоҳ хайрли килсин!

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.