2010: Ўш қирғини ўзбеклар фожеасими?

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2010 йил июнида Қирғизистонлик ўзбеклар ҳужумга тутилди.

Уйлар ёндирилди, инсонлар ўлдирилди ва таҳқирланди.

100 минглаб ўзбек Ўзбекистонга қочиб ўтди.

Ўзбекистон қочқинларни бир неча кун ичида ортга қайтарди.

Марҳум президент Ислом Каримов Ўш қирғини айбдорларини жазолашни БМТ раҳбари билан ҳам кўтарди.

Бироқ Қирғизистон ҳужумарлда энг кўп жабрланган ўзбекларни жазолашда давом этди.

Худди шу йили Наманган касалхонасида147 нафар ёш болага СПИДга етакловчи ВИЧ вируси юқтирилгани ошкор бўлди.

Воқеа 3 йил оммадан сир тутилган.

Расмийлар шифоркорларни айблашди.

2010 йилга оид видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio