2011: Порахўрликда Ўзбекистон етакчига айландими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи МАТБУОТДАН

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2011 йил ҳукумат иқтисод жадал ўсгани ва 1 миллион иш ўрни яратилгани ҳақида айтди.

Аммо, Россияга иш излаб кетаётганлар сони ошса ошдики, асло камаймади.

Россия матбуоти ҳам муҳожирларнинг энг кўпи ўзбекистонлик экани ҳақида ёзади.

Шу йили Халқаро Шаффофлик Ташкилоти Ўзбекистонни коррупция чуқур кўп илдиз отган 5 давлатдан бири, деб тан олди.

Нега Ўзбекистон порахўрлик ботқоғига бу қадар ботди?

2011 йилга оид видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradioБи-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.